Фарғона вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларда бўш иш ўринлар ҳақида
М А Ъ Л У М О Т
2016 йил 05 сентябрҳолатига
Т/р |
Идора номи |
Вакант лавозим |
Вакант бўлган лавозим штат бирлиги |
Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар |
Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар ўрнига |
Бошқарма марказий аппарати бўйича | |||||
1. |
Фарғона вилоят адлия бошқармаси |
Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчи 1-тоифали инспектор |
1 |
Олий юридик маълумотга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
2. |
Фарғона вилоят адлия бошқармаси |
Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчи |
1 |
| |
Давлат нотариал идоралари бўйича | |||||
3. |
Фарғона вилоят нотариал архив |
мудир |
1 |
Олий юридик маълумотга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
4. |
Данғара туман давлат нотариал идораси |
нотариус ёрдамчиси |
1 |
| |
5. |
Бағдод туман давлат нотариал идораси |
нотариус котиби |
1 |
Олий-юридик,
|
|
6. |
Фарғона вилоят нотариал архив |
архивариус |
1 |
| |
7. |
Ўзбекистон туман давлат нотариал идораси |
нотариус котиби |
0,5 |
Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига | |
ФҲДЁ бўлимлари бўйича | |||||
8. |
Сўх туман ФҲДЁ бўлими |
мудира |
1 |
Олий юридик маълумотга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
|
9. |
Қувасой шаҳар ФҲДЁ бўлими |
мудира |
1 |
| |
10. |
Фарғона шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими |
мудира |
1 |
| |
11. |
Фарғона туман 2-сон ФҲДЁ бўлими |
мудира |
1 |
| |
12. |
Риштон туман ФҲДЁ бўлими |
1-тоифали инспектор |
0,5 |
| |
13. |
Қўқон шаҳар ФҲДЁ бўлими |
1-тоифали инспектор |
0,5 |
| |
14. |
Данғара туман ФҲДЁ бўлими |
2-тоифали инспектор в.б |
0,5 |
Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига | |
15. |
Фарғона шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими |
Иш юритувчи |
0,5 |
Олий-юридик, ўрта-махсус юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари |
Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига |
Изоҳ:
ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига қўйиладиган талаблар;
Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
ФҲДЁ органининг 1 ва 2-тоифали инспекторлари лавозимига қўйиладиган талаблар;
ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим.
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим;
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
- ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
- мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;
- таржимаи ҳол;
- 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;
- 3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;
- шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);
- солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
- фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
- яшаш жойидан маълумотнома.
Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
- қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
- илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2016 йил 20 сентябрь кунига қадар Фарғона вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига тақдим этишлари лозим.
Тел: 0 (373) 244-73-24