Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларда бўш иш ўринлар ҳақида ЭЪЛОН

2016 йил 10 октябрь

Т/р

Идора номи

Вакант лавозим

Вакант бўлган лавозим штат бирлиги

Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар

Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар ўрнига

Бошқарма марказий аппарати бўйича

1.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчи 1-тоифали инспектор

1

Олий юридик маълумотга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

2.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчи

1

Давлат нотариал идоралари бўйича

3.

Фарғона вилоят нотариал архив

мудир

1

Олий юридик маълумотга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

4.

Фарғона шаҳар 8-сон давлат нотариал идораси

нотариус ёрдамчиси

1

5.

Олтиариқ туман 2-сон давлат нотариал идораси

нотариус ёрдамчиси

1

6.

Қўқон шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси

нотариус ёрдамчиси

1

7.

Данғара туман давлат нотариал идораси

нотариус ёрдамчиси

1

8.

Бағдод туман давлат нотариал идораси

нотариус котиби

1

Олий-юридик,
ўрта-махсус юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

9.

Олтиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси

нотариус котиби

1

10.

Риштон тумани 2-сон давлат нотариал идораси

нотариус котиби

1

11.

Фарғона вилоят нотариал архив

архивариус

1

12.

Ўзбекистон туман давлат нотариал идораси

нотариус котиби

0,5

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

ФҲДЁ бўлимлари бўйича

13.

Сўх туман ФҲДЁ бўлими

мудира

1

25 ёшдан кичик бўлмаган;

олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган;

юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган.

17.

Риштон туман ФҲДЁ бўлими

1-тоифали инспектор

0,5

Олий юридик маълумотга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ирспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим

18.

Қўқон шаҳар ФҲДЁ бўлими

1-тоифали инспектор

1

19.

Данғара туман ФҲДЁ бўлими

2-тоифали инспектор в.б

0,5

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

20.

Фарғона шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими

Иш юритувчи

0,5

Олий-юридик, ўрта-махсус юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

21.

Қўқон шаҳар ФҲДЁ бўлими

Иш юритувчи

0,5


Изоҳ: ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига қўйиладиган талаблар;

Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

ФҲДЁ органининг 1 ва 2-тоифали инспекторлари лавозимига қўйиладиган талаблар;

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади. Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим;

- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;

- номзоднинг паспорт нусхаси;

- иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

- ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

- мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;

- таржимаи ҳол;

- 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;

- 3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

- шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

- солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

- фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

- яшаш жойидан маълумотнома.

Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

- қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

- илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2016 йил 25 октябрь кунига қадар Фарғона вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига тақдим этишлари лозим.

Тел: 0 (373) 244-73-24 


Рўйҳатга қайтиш