Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
Бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида эълон. 08.04.2019

Бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида эълон.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш ўринларга танлов
ўтказилиши ҳақида эълон қилади.

1. Фарғона шаҳар 1-сон, 3-сон, 5-сон, 8-сон, 11-сон, 12-сон ва 14-сон, Қўқон шаҳар 1-сон, 2-сон, 3-сон, 4-сон ва 5-сон, Қувасой шаҳар 1-сон ва 2-сон, Марғилон шаҳар 3-сон, Бешариқ туман 1-сон ва 3-сон, Бағдод туман, Бувайда туман
1-сон ва 2-сон, Данғара туман, Қува туман 1-сон, Қўштепа туман 2-сон, Олтиариқ туман 1-сон ва 2-сон, Риштон туман 1-сон ва 2-сон, Тошлоқ туман 1-сон, Фарғона туман 1-сон ва 2-сон, Фурқат туман ва Ўзбекистон туман давлат нотариал идораларининг нотариус ёрдамчиси.
Лавозимга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш ўринларга танлов
ўтказилиши ҳақида эълон қилади.

2. Фарғона шаҳар 14-сон, Қўқон шаҳар 3-сон, Марғилон шаҳар 1-сон, Қўштепа туман 2-сон ва Фарғона туман 1-сон давлат нотариал идоралари котиби.
Лавозимга қўйиладиган талаб: ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
- номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);

Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;
- илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош
ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
- қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 20 апрель кунига қадар Фарғона вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига тақдим этишлари лозим.

Тел: 0 (373) 241-75-38

Рўйҳатга қайтиш