Фарғона вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш ўринига танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади
Фарғона вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш ўринига танлов
ўтказилиши ҳақида эълон қилади:
1. Фарғона вилоят нотариал архивининг архивариуси.
Лавозимга қўйиладиган талаб: олий юридик ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
- номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома объективка);
Адлия органлари ва муассасаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2020 йил 17 июнь кунига қадар Фарғона вилоят адлия бошқармасига топширишлари лозим.
Тел: 0 (373) 244-55-28.