Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
23.10.2020

Фарғона вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади

Фарғона вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш ўринларга танлов
ўтказилиши ҳақида эълон қилади:
1. Данғара туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
Лавозимга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
2. Олтиариқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
Лавозимга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
3. Фарғона туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси.
Лавозимга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
4. Марғилон шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси.
Лавозимга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
- номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома объективка);

Адлия органлари ва муассасаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;
- илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош
ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
           - қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни
2020 йил 7 ноябрь кунига қадар Фарғона вилоят адлия бошқармасининг фақатгина fargona@adliya.uz электрон манзилига юборишлари ёки бошқармага келган ҳолда тақдим этишлари мумкин.

    Тел: 0 (373) 244-55-28.

Рўйҳатга қайтиш