Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
14.12.2020

Фарғона вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларига танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади:

1. Фарғона шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси.
Лавозимга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга ҳамда мутахассислиги бўйича 2 йиллик иш стажи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
2. Олтиариқ тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
Лавозимга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
3. Фарғона туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси.
Лавозимга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
- номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка).
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларида HR-менежмент тизими тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар  тақдим этган бўлса;
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган  шахслар
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, адлия органлари томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамларга ва @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.
Номзодлар тегишли ҳужжатларни 2020 йил 28 декабрь кунига қадар Фарғона вилоят адлия бошқармасининг <a href="mailto:fargona@adliya.uz">fargona@adliya.uz</a> электрон манзилига юборишлари ёки бошқармага келган ҳолда топширишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон: Тел: 0 (373) 241-75-48, 0 (373) 244-55-28.

Рўйҳатга қайтиш