Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

15
Одам савдосини тўхтатиш – ўз қўлимизда.

      Маълумки, бугунги кунда одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бири бўлиб, у ҳудуд ва чегара танламайди. БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили жаҳонда тахминан 2 миллион 800 минг киши мазкур жиноят қурбонига айланмоқда. Ачинарлиси, жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Айрим кишиларнинг ишонувчанлиги, етарли ҳуқуқий билимга эга эмаслиги, бу жиноятнинг оммалашувига сабаб бўлмоқда.

13
Бешариқ ва Ўзбекистон туманида сайёр қабуллар ўтказилди

  Адлия вазирлигининг ишчи гуруҳи, Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлими бошлиқлари, ДХМ, ФҲДЁ бўлимлари, ДНИ ходимлари билан биргаликда Бешариқ ва Ўзбекистон туманида сайёр қабуллар ўтказилиб, тадбирда 100 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди ва 43 та хонадонларга бирма-бир кириб чиқилди.
Уларга, юртимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ва сиёсий ўзгаришлар, шу жумладан ВМ-461 ва ПҚ-3939-сонли қарорлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, тадбир жараёнида жами 16 та фуқароларни мурожаатлари олиниб, ҳудудий адлия бўлимлари томонидан иш юритувга қабул қилинди.

10
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамда тизимдаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2018 йил 9 ойлиги давомида келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўрибчиқилиши юзасидан ўтказилган умумлаштириш

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамда тизимдаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2018 йил 9 ойлиги давомида келиб
тушган мурожаатлар ва уларнинг кўрибчиқилиши
юзасидан ўтказилган умумлаштириш
МАЪЛУМОТИ
2018 йил 10 октябрь                        Фарғона шаҳар
Фарғона вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими томонидан бошқарма таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига (кейинги ўринларда адлия бўлимлари деб юритилади) 2018 йил 9 ойлиги давомида мурожаатлар келиб тушиши ва уларнинг кўриб чиқилиши ҳолати таҳлил қилиб чиқилди. Таҳлил бошқарма таркибий бўлинмалари ва адлия бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўтказилди.
Бошқарма таркибий бўлинмалари ҳамда адлия бўлимларига ўтган ярим йилликда жами 2583 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг
2090 таси (80,9 %) ҳал этилган, 3819 та (54 %) мурожаат қаноатлантирилган, 769 та (26%) мурожаат натижаси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 224 таси (8,6%) тегишлилиги бўйича юборилган, 10 таси кўрмасдан қолдирилган, 2 таси рад этилган, 259 таси
(10 %) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Келиб тушган шикоятлар бўйича:
Ўтган даврда бошқарма ва тизимдаги адлия бўлимларига 1443 та шикоят келиб тушган бўлиб, уларнинг 1229 таси (85,1 %) ҳал этилган, шундан 472 таси жойига чиқиб ўрганилган. Ҳал этилган шикоятларнинг
968 таси (67%) қаноатлантирилган, 261 тасига (18%) нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган шикоятларнинг 92 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 5 таси кўрмасдан қолдирилган, 117 таси кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Адлия бўлимларига 2018 йил 9 ойлиги давомида келиб тушган шикоятларнинг 56 таси адлия бошқармаси орқали юборилган.
Ўтган даврда адлия бўлимлари томонидан 11 та шикоят мутахассислар жалб қилиш механизми орқали ҳал этилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жами 67 та тақдимнома, 397 та 971 926 минг сўмлик даъво аризалари киритилиши таъминланган.
Шунингдек, шикоятларнинг қаноатлантирилиши натижасида вилоят бўйича жами 25 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилган.
Бундан ташқари, кўрсатилган даврда адлия органлари томонидан
40 та бошқа турдаги таъсир чоралари қўлланилган.
Киритилган барча таъсир чоралари асосида вилоятда жами 30 нафар шахслар интизомий жавобгарликкка тортилган. 2018 йил 9 ойлиги якуни ҳолатига 10 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинган 4 та ҳужжат бекор қилинган ёки ижроси тўхтатилган. Ҳисобот даврида 210 087 минг сўм миқдордаги сумма ундирилишига эришилган.
Кўплаб келиб тушган шикоятлар хусусиятлари бўйича таҳлил қилинганида қуйидагилар маълум бўлди.
557 та (38,6 %) шикоят меҳнат низолари юзасидан (шундан 234 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида бўлган), 105 та (7.2 %) шикоят ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси юзасидан, 58 та (4%) уй-жойга доир қонун ҳужжатларига оид келиб тушган.
Ўз навбатида қаноатлантирилган шикоятларнинг хусусияти ҳам умумий келиб тушган шикоятлар хусусиятига мутаносиб равишда кўрсаткичга эга бўлган.
Келиб тушган аризалар таҳлили
Ўтган даврда бошқарма ва тизимдаги адлия бўлимларига 1 140 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 861 таси (75,5 %) ҳал этилган, шундан 6 та ариза мутахассислар жалб қилиш йўли билан ҳал этилган. Ҳал этилган аризаларнинг 429 таси (37,6%) қаноатлантирилган, 430 тасига
(37,7%) нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган аризаларнинг 132 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 5 таси кўрмасдан қолдирилган, 2 таси рад этилган, 142 таси  кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Умумлаштириш натижаси жойларда ҳанузгача асосан меҳнат муносабатлари соҳасида, хусусан ойлик иш ҳақлари, иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар тўланиши, штат қисқариши муносабати билан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш, ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши, ёшга доир пенсияга чиқиш, моддий ёрдам олиш, бола парваришлаш таътилига чиқиш ва қайтиш, давлат дастурлари асосида кредитлар олиш ва тўлаш тартиби, коммунал тўловларни тўлаш ва ундириш масалалари билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушиши кўп эканлигини кўрсатмоқда.

04
Фарғона вилояти юридик коллежида ўқишга мархамат

       Фарғона вилояти юридик коллежида  2018-2019 ўқув йили учун тўлов-шартнома асосида ўқишга кириш истагида бўлган шахслардан ҳужжат қабул қилиш бошланди.  
       Ҳужжатлар Фарғона вилояти юридик коллежи биносида қабул қилинади, дам олиш куни – якшанба.
Мурожаат учун телефонлар: (873)226-41-26; 226-45-52

03
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Фарғона вилояти юридик коллежи 2018-2019 ўқув йили учун ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича умумий ўрта маълумот (11 синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга шахсларни тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилади.
Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2018 йил 1 октябрдан 25 октябргача амалга оширилади.
Абитуриентлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- юридик коллеж директори номига ариза;
- умумий ўрта (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан, меҳнат дафтарчаси (асл нусхаси);
- 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
- 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.
Ҳужжатлар Фарғона вилояти юридик коллежи биносида қабул қилинади, дам олиш куни – якшанба.
Мурожаат учун телефонлар: 241-75-30, (873)226-41-26; 226-45-52

25
“Энг фаол юридик хизмат ходими”

  Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 25 сентябрь куни Фарғона вилояти давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари ўртасида “Энг фаол юридик хизмат ходими” танлови ўтказилди. Танловда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган 7 нафар юридик хизмат ходимлари ўзларига юклатилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган 5 та шарт бўйича иштирок этишди. Мазкур танловда фахрли биринчи ўринни Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти С.Эсаналиев, иккинчи ўринни  Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти Х.Отажонов ва учинчи ўринни Тошлоқ туман ҳокимлиги бош юрисконсульти М.Юлдашевлар эгалладилар. Танлов ғолибларига Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси, Фарғона вилоят Иқтисодий суди раиси ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан вилоят адлия бошқармасининг эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлари топширилди. Бундан ташқари, тадбир якунида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига яратиб бериладиган шароитларнинг минимал талабларини ўз вақтида ва намунали бажарилишини таъминлаган Ўзбекистон туман Тиббиёт бирлашмасига вилоят адлия бошқармаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

22
Адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва чекланишини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди

     Фарғона вилоятининг туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва чекланишини олдини олишга қаратилган ҳужжатлар билан таништириш, шахсларни ўзбошимчалик билан жазолаш (самосуд)нинг қонунга зид эканлигини фуқароларга тушунтириш мақсадида аҳоли гавжум жойларда, МФЙларда ҳамда уйма уй юриш орқали тарғибот ишлари амалга оширилди. Шунингдек, мазкур тадбирлар давомида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак” шиори остида давлат нотариал идора нотариуслари томонидан жойларда сайёр нотариал харакатлар ҳам амалга оширилди.

21
Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3939-сонли қарор мазмун-моҳияти етказилди.

  Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Тошлоқ туман адлия бўлими томонидан Республика Ишчи гуруҳи билан хамкорликда Тошлоқ туман ҳокимлигининг мажлислар залида туманда фаолият олиб бораётган инвесторлар ва тадбиркорларга Президентимизнинг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5495 Фармони ҳамда 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтиришга қаратилган тадбир ташкил этилди. Тадбир кўргармали материаллардан фойдаланилган ҳолда ўтказилди.

15
“Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида флешмоб ўтказилди.

    Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Вилоят адлия бошқармаси ходимлари ҳамда Фарғона юридик коллежи талабалари - бўлажак ҳуқуқшунослар томонидан Фарғона шаҳрининг Маданият ва истироҳат боғи ҳамда Марказий деҳқон бозорида “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида флешмоб ўтказилди.

12
Мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди.

Адлия бўлимининг қонуний талабини бажаришда сусткашликка йўл қўйган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди.