Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

10
“Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурлари ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Қўшма келишувга асосан туман (шаҳар)ларда тадбирлар ўтказилди.

“Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурлари ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Қўшма келишувга асосан туман (шаҳар)ларда тадбирлар ўтказилди.

05
Фарғона юридик коллежида 2018-2019 ўқув йилларининг бошланиши муносабати билан очилиш тадбири ўтказилди.

   Фарғона юридик коллежида 2018-2019 ўқув йилларининг
бошланиши муносабати билан очилиш тадбири ўтказилди.

     Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Фарғона юридик коллежида 2018-2019 ўқув йилларининг бошланиши муносабати билан очилиш тадбири ўтказилди. Унда вилоятдаги бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қатнашди. Тадбирда Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғи-юридик коллежи директори И.Тургунов янги ўқув йили бошланишини очиб бериб, ўқувчилар учун яратилаётган шароитлардан унумли ва оқилона фойдаланиш, ўқиш давомида яхши ўқишлари ва ўз устиларида изланишларини таъкидлади. Шунингдек, тадбир давомида коллежнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш этилди.

30
Бувайда туманида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган сайл бўлиб ўтди.

      Фарғона вилоятининг Бувайда туманида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган сайл бўлиб ўтди. Унда 8000 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди.         

13
Фарғона вилоят адлия бошқармасига 2018 йилнинг I чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича

Фарғона вилоят адлия бошқармасига 2018 йилнинг I чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича
М А Ъ Л У М О Т Н О М А

2018 йил 11-13 апрель                                                           Фарғона шаҳри

Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 2018 йил I ярим йиллик иш режаси (I.5-банди) ижросини таъминлаш мақсадида адлия бошқармасига
2018 йилнинг I чораги давомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўриб чиқилиши юзасидан умумлаштириш ўтказилди.
Умумлаштириш ва таҳлил натижалари бўйича қуйидагилар маълум бўлди.
Жумладан, Фарғона вилоят адлия бошқармасига 2018 йилнинг
I чорагида  199 та (13 та шартномавий муносабатларга оид, 38 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 129 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 19 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 178 таси ҳал этилган бўлиб, шундан
30 та мурожаат ёки 17 фоизи қаноатлантирилган.
Шартномавий муносабатларга оид ҳал этилган мурожаатларнинг
45,5 фоизи (5 та), инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 12 фоизи (3 та), нотариат, адвокатура ва ФҲДЁга оид мурожаатларнинг 17 фоизи (21 та), бошқа соҳалар бўйича мурожаатларнинг  5,5 фоизи (1 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Бундан ташқари, 146 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 14 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Келиб тушган мурожаатларни 19 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган, 86 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 29  таси жойига чиқиб ўрганилган ҳолда ҳал этилиб, мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Фарғона вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га
(1008) 2018 йил 1-чораги давомида жами 9 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги оид 6 та, нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид
2 та ва бошқа соҳалар бўйича 1 та) мурожаатлар келиб тушган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 7 таси ёки
77,8 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 таси кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган.
Бошқарма раҳбариятининг шахсий қабулларида 2018 йилда 48 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Бошқарма раҳбарияти томонидан 2018 йилнинг I чорагида вилоятдаги Олтиариқ ва Фарғона туманларининг чекка ҳудудларида сайёр шахсий қабуллар ташкил қилиниб унда жами 48 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг барчаси кўриб чиқилиб, шундан 9 таси қаноатлантирилди, 3 таси тегишлилиги бўйича юборилди ва 36 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бундан ташқари, бошқарма томонидан қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилиб,  оммавий ахборот воситаларида ва расмий веб-сайтда кенг ёритиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида жами 6 тадан ортиқ мурожаатлар натижалари бошқарманинг расмий веб-сайтида ёритилган.
Жумладан, Қува туман С.Айний кўчаси 23-уйда яшовчи фуқаро О.Рустамова Пенсия жамғармаси Қува туман бўлими томонидан пенсиясининг 50 фоизи ушлаб қолинаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган.
Адлия бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш давомида кўрилган таъсир чораларига асосан Пенсия жамғармаси Қува туман бўлимидан фуқаро О.Рустамовага асоссиз равишда ушлаб қолинган жами 3 737 771 сўм пенсия пул маблағлари қайтариб тўлаб берилиши таъминланди.
Мазкур мурожаатнинг қаноатлантириш натижалари расмий (fargona.adliya.uz) веб-сайтида сайтида ёритилди.
Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлили.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 38 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 25 таси ҳал этилган бўлиб, 3 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 12 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида қўлланилган таъсир чоралари натижасида 1 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилиб, 3 737 771 сўм асоссиз равишда ушлаб қолинган пул маблағлари фуқарога қайтарилиши таъминланди.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
-    уй-жойга доир қонунлар юзасидан 9 та
-    ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан 4 та
-    ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 3 та
Уй-жойга ва ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан мурожаатларда асосан давлат томонидан текинга уй-жой ажратилмаётганлиги, уй-жойига кадастр ҳужжатлари тайёрлай олмаётганлиги ёки ҳужжатсиз уйларни ҳужжатлаштириш билан боғлиқ муаммолар кўрсатилган.
Ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан мурожаатларда аксарият ҳолларда пенсия таъминотида вужудга келаётган муаммолар баён этилган.  
2. Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида.
Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш борасида жами 13 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 11 таси ҳал этилган бўлиб, 5 таси қаноатлантирилган, 6 таси ҳуқуқий тушунтириш берилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 45,5% ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида қўлланилган таъсир чоралари натижасида 3 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилиб, 2 388,4 млн. сўм маблағлар фермер хўжаликларига қайтарилиши таъминланди.     
Таҳлиллар қуйидаги соҳаларда мурожаатлар кўпайганлигини кўрсатади.
-    6 та ерга оид қонун ҳужжатлари юзасидан, бунда ер ажратиш, ундан фойдаланиш ва ерга бўлган ҳуқуқнинг бекор қилиниши масалалари.
-    4 та шартномалар тузилиши ва бажарилиши бўйича.
Мурожаатларда ҳудудларда фермер ва деҳқон хўжаликларига учун маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан ер ажратиш ва уни ҳужжатлаштиришда камчиликларга йўл қўйилаётганлиги, айрим ташкилотлар томонидан шартнома белгиланган талабларга риоя этилмаганлиги баён этилган.
Мазкур ҳолатлар маҳаллий ҳокимият идоралари ходимлари томонидан мазкур соҳаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини яхши билмаслиги ёки уларга амал қилмаслиги, фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан эса мазкур соҳаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини етарли даражада тушунмаслиги туфайли келиб чиқмоқда.
Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан мурожаатлар таҳлил қилиниб, 26.02.2018 йил куни вилоятдаги 14 та туман (шаҳар) ҳокимликларига нисбатан шартномалар тузилиши юзасидан тақдимномалар киритилган.
3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари соҳасида.
Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари соҳасида жами 129 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 70 таси нотариат соҳасида,
45 таси ФҲДЁ органлари соҳасида, 14 таси адвокатура соҳасида ҳисобланади.
Нотариат соҳасида мурожаатларнинг аксарият қисми мол-мулкка тақиқ қўйиш ва қўйилган тақиқни олиб ташлаш масалаларига оид бўлиб, мазкур ҳолат меросхўрлар томонидан ёки маҳалла фуқаролари йиғинлари томонидан меросхўрларни яшириш ҳолатлари мавжуд. Нотариус қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бериш пайтида қонун бўйича меросхўрлар доирасини аниқлаши кўрсатилган бўлсада, уни аниқлаш тартиби белгиланмаган. Қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш орқали нотариус қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бериш пайтида қонун бўйича меросхўрлар доирасини аниқлаш тартибини белгилаш лозим.
ФҲДЁ соҳадаги мурожаатларнинг кўпроқ қисми фарзандининг туғилишини қайд қилиш юзасидан бўлиб, бу борада муаммолар келиб чиқишининг асосий сабаби фуқаролар томонидан никоҳи суд томонидан бекор қилинган бўлсада, ФҲДЁ бўлимида ажралганлик тўғрисида далолатнома ёзуви қайд этилмаган ҳамда шаръий никоҳ асосида бошқа фуқаро билан биргаликда турмуш қуриб, фарзанд дунёга келганда она билан қонуний никоҳда турган эр томонидан болага нисбатан бошқа фуқаронинг оталиги белгиланиши ёки ёлғиз она аризаси асосида қайд этилишига розилик аризаси бермаганлиги ёки она бошқа давлат фуқароси бўлганлиги натижасида ўша давлатдан онанинг оилавий аҳволи ва боланинг туғилиши қайд этилмаганлиги тўғрисида маълумотномалар олиш зарурлиги ва ушбу маълумотномаларни олиш учун МИНСК конвенцияси асосида сўров хатлари юборилганлиги ҳамда жавоб хатлари келгунга қадар боланинг туғилиши расмийлаштириш бир қанча муддат талаб этишини фуқаролар тушунмаслигидир.
Ушбу соҳада фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан тарғибот тадбирларини ташқил этиш ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш лозим.
Адвокатура соҳасидаги мурожаатларда асосан адвокатлар томонидан мижозларга ёки қарши томон вакилларига қўпол муомалада бўлинаётганлиги, адвокатнинг сифатсиз юридик хизмат кўрсатиши оқибатида ижобий натижага эришмаганлиги баён этилган.

05
Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони

21
Қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш- долзарб вазифа

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши катта мажлислар залида вилоят Прокуратураси ва Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўқув-семинари бўлиб ўтди.

20
Ўзбекистонда ФҲДЁ органларининг янги иш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасинининг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) тасдиқланган бўлиб, олдин амалда бўлган таҳрири (ВМ нинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотган. Қуйида мазкур таҳрирларнинг таққослама таҳлили келтирилмоқда.

06
Контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишининг ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистларга бозор иқтисодиётининг Бош қомусимизда мустаҳкамланган ҳуқуқий асослари, жумладан давлат эҳтиёжлари учун мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишига оид амалиёт юзасидан маълумотлар тақдим этилди.


05
Фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори

Адлия вазирлигида қутлуғ сана - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

02
"Press-Club: Elections.uz-2016" нинг расмий очилиши

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.Икрамов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёртишга йўналтирилган “Press-Club:Elections.uz-2016”нинг расмий очилиши ҳамда “Сайловларнинг демократик ва ошкоралиги. Халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро ҳамкорлик” мавзусидаги 2-сессияда иштирок этди.