Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

04
Халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамда АҚШ Федераль суд маркази ҳамкорлигида, шунингдек “Минтақавий мулоқот” (Словения) халқаро ноҳукумат ташкилоти кўмагида “Суд кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси”мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

03
Америкалик ҳуқуқшунослар билан учрашув

Америка Қўшма Штатлари Федераль суд маркази директори жаноб Жереми Фогель бошчилигидаги делегация аъзолари мамлакатимизга ташрифи доирасида Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент давлат юридик университетида бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар билан учрашди.

01
Ҳар бир болага меҳр, эътибор!

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизнинг Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида кўргазмали байрам тадбири ўтказилди.

28
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказилаётган тадбирларнинг ягона режасига асосан ўтказилган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларига Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳуқуқий асослари йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

27
ҚОНУН ТАРҒИБОТИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2015 йил 18 февралда тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича 2015 йилнинг май – июнь ойларида республиканинг барча ҳудудларида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – “Lex.Uz” тизими, юридик хизмат фаолияти, норма ижодкорлиги ҳамда қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш масалаларида ўқув – семинар ўтказилиши белгиланган.

26
“Сиз қонунни биласизми?”: вилоят босқичи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги“Ўзбекистон Республикасидаёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таминлаш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

14
Ҳуқуқий билимларни юксалтириш – муҳим вазифа

Фарғона давлат университети Ахборот ресурс марказида ўтказилган ўқув семинари "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ижтимоий шериклик механизмаларидан унумли фойдаланиш" мавзусига бағишланиб, унинг доирасида вилоятдаги олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган маъсул ходимлар ўзларининг Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги ҳамда "Истеъмочлиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари бўйича ҳуқуқий билимларини оширдилар.