Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Тадбиркорлик ҳимояси


Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мутасадди идоралар хусусан, вилоят иқтисодиёт, молия, солиқ, божхона, хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш, ташқи иқтисодийHall.jpg алоқалар, инвестициялар ва савдо, савдо–саноат палатаси ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди.
Қайд этиш лозимки, бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган кенг имкониятлар ва соҳанинг ҳуқуқий асосини таъминлашдаги миллий қонунчилик базасининг доимий равишда жамият талабларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириб борилаётгани қулай ишбилармонлик муҳитини яратмоқда.
Хусусан, тадбиркорлик субъектлари ва кичик бизнес соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини, уларни ҳар томонлама қўллаб –қувватлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Президент қарор ва фармонлари ҳамда ҳукумат қарорлари бозор иқтисодиёти шароитида юртимиз иқтисодиётида ҳусусий секторнинг юқори кўрсаткичларга эришишини таъминламоқда.
Жумладан, 2012 йилнинг 20 декабрида қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳам тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги янгича муносабатларни тартибга солишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир..Изображение 004.jpg
Тадбирда мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятига қолаверса, унда асосий тушунчалар тарзида келтирилган ваколатли органлар, рухсат беришга доир талаблар ва шартлар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда ушбу қонуннинг амал қилиш доирасида рухсат бериш тартиб-таомилларининг асосий принциплари каби тушунчаларнинг аҳамияти юзасидан иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Тадбир сўнггида тадбиркорлар томонидан мавзу юзасидан шунингдек, фаолиятларида дуч келаётган айрим муаммолар ўртага ташланиб, мутахассислар иштирокида ушбу муаммолар ечимини топиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.