Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ЁШЛАРДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУСИ


1.jpgЖамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни янада ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинишини ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ёшларда инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ва ҳуқуқий маърифат ишларини янада такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари” мавзусида ўтказилган видеоконференцияда вилоятдаги давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд идораларининг масъул ходимлари, жамоат бирлашмаларининг вакиллари ҳамда олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишни янги кўринишларини жорий этиш ҳамда ёшларни ҳуқуқ ва манфаатларини ифодаловчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштирган ҳолда чоп этиш тўғрисида таклифлар билдирилди.

1.jpgБундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонунини янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва қонунда қайд этилиши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисида ўзаро фикрлар алмашилди.

Вилоят студиялари орқали қатнашган иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.