Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Т А Б Р И К Л А Й М И З !


1.jpg
Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун Адлия органлари ва муассасаларининг қуйидаги ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 август кунги Фармонига асосан, Фахрий унвонлар ва Давлат мукофотлари билан тақдирландилар;



«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»

Ташкулов Акбар Джурабаевич - Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи;

Эсанова Замира Нормуротовна - Тошкент давлат юридик университетининг “Фуқаролик-процессуал ва хўжалик-процессуал ҳуқуқи” кафедраси мудири.

«Дўстлик» ордени

Куртбитдинов Абиджон Иноятович - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Қашқадарё вилоятлараро бўлинмаси етакчи эксперти.

«Содиқ хизматлари учун» медали

Ахмедов Давронбек Юрсуналиевич - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро-ҳуқуқий бошқарманинг халқаро арбитражлар масалалари бўйича ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари.

«Шуҳрат» медали

Абдуллаева Дилдора Кабилджановна - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани адвокатлар ҳайъати адвокати

Ибрагимова Дилорам Ахмедовна - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

Мухамедова Зебинисо Иброхимовна - Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи;

Халилова Моҳира Садирдиновна - Навоий вилояти Навбаҳор тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси;

Эрматов Эркинбай Каршибаевич - Суд ижрочиларининг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи.

Мукофотлаганларни адлия органлари ва муассасаларининг кўпмингкишлик жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.