Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 22 августдан 29 августгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 27 июлаги 35, 18-сонли «Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 24 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 878-1 (2015 йил 2 декабрдан кучга киради).

2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 27 июлдаги 36, 19, 15-сонли «Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 24 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2710 (2015 йил 2 декабрдан кучга киради).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2711 (2015 йил 2 декабрдан кучга киради).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 10 августдаги 2015-09-сонли «Акциядорлик жамиятида миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2712 (2015 йил 2 декабрдан кучга киради).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли «Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System»да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2594-1 (2015 йил 2 сентябрдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 24 августдаги 35, 21-сонли «Тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасаларида жинсий йўл орқали ўтадиган касалликларни (ЖЙОЎК) даволаш ва олдини олиш ҳамда мазкур ишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 343-1 (2015 йил 2 сентябрдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 25 августдаги 128-мҳ-сонли «Радиочастота спектри мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1413-4 (2015 йил 2 сентябрдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 26 августдаги 78-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ–4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 28 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2713 (2015 йил 2 сентябрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган Тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасаларида жинсий йўл орқали ўтадиган касалликларни (ЖЙОЎК) даволаш ва олдини олиш ҳамда мазкур ишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 343, 1997 йил 15 май) қарорлари.

Адлия вазирининг 2015 йил 27 августдаги 279-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ–4672-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2629, 2014 йил 2 декабрь) буйруғи.

Адлия вазирининг 2015 йил 28 августдаги 281-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.