Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 2 сентябрдан 4 сентябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 27 августдаги 77, 16-сонли «Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 2 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1781-2 (2015 йил 7 сентябрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 августдаги 249-В-1, 01-02/19-39-сонли «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 4 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1326-1 (2015 йил 7 сентябрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 610-1-сонли «Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 4 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1497-1 (2015 йил 7 сентябрдан кучга кирди).