Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 5 сентябрдан 11 сентябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сонли «Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1719-2 (2015 йил 14 сентябрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 5 августдаги 01-02/12-34-сонли «Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 11 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2714 (2015 йил 14 декабрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2015 йил 29 августдаги 01-02/12-28, 2015/10-6, 99-сонли «2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 11 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1732-1 (2015 йил 14 сентябрдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 29 августдаги 01-02/12-27, 2015/10-7, 100, к-5-сонли «Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 11 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2097-2 (2015 йил 14 сентябрдан кучга кирди).