Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Тадбиркорликни изчил ривожлантириш – устувор вазифа


1.jpg

Фарғона вилоятида “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзуида конференция-семинар бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос тараққиёт йўли – “ўзбек модели” халқаро ҳамжамиятнинг юксак эътирофига сабаб бўлаётгани бежиз эмас. Бу борада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантириш соҳасидаги изчил саъй-ҳаракатлар ўзининг амалий самараларини бериб, ушбу соҳалар ривожи иқтисодиётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани қувонарлидир.

Мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база тубдан қайта кўриб чиқилиб, тўлиқ янгиланиши натижасида 2012-2014 йилларда 15 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Кейинги тўрт йилда эса 167 та рухсат бериш, 19 та лицензияланадиган фаолият тури бекор қилинди. Рухсат бериш характеридаги ҳужжатларни расмийлаштиришдаги йиғимлар икки баробар камайди. Айни жараёнда 65 та статистик, 6 турдаги солиқ ҳисоботи амалиётдан чиқарилди.

Бугунги кунда вилоятимизда кичик бизнес ва хусусий секторнинг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улуши 52 фоиз, умумий бандликдаги улуши 80 фоизни ташкил этмоқда. Тадбиркорлик соҳасига кенг эркинлик бериш, бюрократик ғовларни бартараф этишга оид бир қатор муҳим меъёрларнинг амалиётга татбиқ этилгани туфайли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўлами йилдан-йилга яхшиланиб боришига қулай имконият яратилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев, вилоят прокурори Баҳодир Пўлатовларнинг маърузалари тингланди. Маърузаларда тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодиётимиздаги ролини кенгайтириш ҳамда ўрнини мустаҳкамлаш, бу йўлдаги тўсиқ ва чекловларга барҳам бериш, соҳа вакилларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини изчил ошириб бориш учун янада қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ҳамда рағбатлар яратишга қаратилган устувор масалаларнинг аҳамияти хусусида сўз юритилди. Бу борада вилоятдаги маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат қилувчи ва суд идоралари олдида турган вазифалар таҳлил этилди.

1.jpg

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида назорат қилувчи органларнинг 50 дан зиёд идоравий норматив ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни тартибга солиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишни чеклаш, тадбиркорлик фаолиятига жорий қилинган имтиёзлар ва преференциялар ҳамда уларни қўллаш бўйича янги меъёрлар шулар жумласидандир.

Самимий мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш руҳида ўтган конференция-семинарда вилоят прокуратураси, адлия, божхона, солиқ бошқармалари, савдо-саноат палатаси вилоят бўлими томонидан кўргазмали воситалар бурчаклари ташкил этилиб, қонунчиликдаги яни тартиб-таомиллар, янгилик ва ўзгаришлар, имтиёзлар борасида кенг тушунчалар берилди. Вилоятимиз шаҳар-туманларидан ташриф буюрган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, бош ҳисобчиларига махсус буклетлар, меъёрий қўлланмалар тарқатилди. Тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга тегишли мутасадди идоралар мутахассислар томонидан малакали жавоб қайтарилиши, амалий йўл-йўриқлар ҳамда маслаҳатлар берилиши таъминланди.