Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 12 сентябрдан 18 сентябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 27 августдаги 01-02/20-37-сонли «Божхона брокери тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 15 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1271-5 (2015 йил 21 декабрдан кучга киради).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/1-сонли «Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 15 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1291-5 (2015 йил 21 сентябрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/2-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 15 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1834-5 (2015 йил 21 сентябрдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 15 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-10 (2015 йил 21 сентябрдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/4-сонли «Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 15 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1728-2 (2015 йил 21 сентябрдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/10-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 15 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014-10 (2015 йил 21 сентябрдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 8 сентябрдаги 2015-13-сонли «Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 15 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1895-3 (2015 йил 21 сентябрдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/8-сонли «Ўзбекистон Республикасида банкларни аудиторлик текшируви тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 16 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 982-2 (2015 йил 21 сентябрдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 29 августдаги 32-В-сонли «Корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 16 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 431-2 (2015 йил 21 сентябрдан кучга кирди).

10. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 29 августдаги 33-В-сонли «Суғурта бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг маблағларини сарфлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-сонли ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 16 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 297-2 (2015 йил 21 сентябрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган Корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 431, 1998 йил 9 апрель), Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «Корхона, ташкилот, муассаса, жамоа хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 431-1, 2009 йил 17 февраль).

Адлия вазирининг 2015 йил 16 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган Суғурта бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг маблағларини сарфлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 297-1, 1999 йил 15 февраль).

Адлия вазирининг 2015 йил 16 сентябрдаги 298-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.