Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШ


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.1.jpg

Адлия вазири М.Икрамов бошқарган йиғилишда таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида адлия органлари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 60 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 17 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 714 та қонун ҳужжати ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 1311 та қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан, 307 та идоравий меъёрий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қонунчиликдаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, тегишли вазирлик ва идоралар олдига 203 та идоравий меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш масаласи қўйилди.

Судларга киритилган 73,9 миллиард сўмдан ортиқ даъво аризалари қаноатлантирилди. Шикоятларни ижобий ҳал этилиши натижасида 8764 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. 2979 та фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти йўлга қўйилиб, уларда 6561 та иш ўринлари яратилди.

Малака оширган юридик хизмат ходимларининг сони ўтган йилга нисбатан 4,5 бараварга, фаолияти тикланган тадбиркорлар сони 4,3 бараварга, амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари сони 10 фоизга ошди. Текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари қарийб 1,9 бараварга камайди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 3 та қонун лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши таъминланди.

Ноқонуний текширишларни бартараф этиш, бу борада тезкорлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида эндиликда, замонавий ахборот коммуникация технологияларининг ижтимоий ҳаётимизга чуқур кириб бораётганини инобатга олиб “Текширишларни руйхатга олиш” китобининг электрон шакли жорий этилди.

Адлия органларида ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, ходимларнинг касбий даражасини, ҳуқуқий ва махсус билимларини юксалтириш чоралари кўрилди.

1.jpg

Йиғилишда Бухоро, Андижон ва Сирдарё вилоят адлия бошқармалари фаолиятини комплекс ўрганиш натижалари ҳам атрофлича муҳокама этилди. Таъкидланганидек, тадбиркорлар ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда мониторинг ва сўров ўтказиш, солиқ имтиёзлари қўлланилаётган корхоналар кесимида маълумотлар базасини шакллантириш масаласига етарли эътибор қаратилмаганлиги танқид қилинди ҳамда бу борада адлия органлари раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Кенгайтирилган йиғилишда куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича белгиланган вазифаларни ваколат доирасида самарали бажариш, шунингдек, ижро ва меҳнат интизомини янада кучайтириш, қўлланилаётган ҳуқуқий таъсир чоралари самарадорлигини ошириш, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш ва уни ижросига алоҳида эътибор қаратиш, қонун ижодкорлигини янада такомиллаштириш, нотариат тизимини малакали ходимлар билан тўлдириш, ахборот хавфсизлигига риоя қилиш ҳамда “Ягона портал” билан ишлаш сифатини яхшилаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.