Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 17 октябрдан 23 октябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 9 сентябрдаги 5-2015-сонли «Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 19 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2720 (2015 йил 26 октябрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 9 октябрдаги 01-02/19-43-сонли «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 834-27 (2015 йил 26 октябрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 9 октябрдаги 01-02/19-44-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 832-9 (2015 йил 26 октябрдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 10 октябрдаги 29/2-сонли «Тижорат банкларида молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1528-1 (2015 йил 26 октябрдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 10 октябрдаги 29/3-сонли «Тижорат банкларида кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1435-1 (2015 йил 26 октябрдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 8 октябрдаги 48В-6-сонли «Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга доир шартномалар тузиш тартибининг 2.2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 21 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 525-6 (2015 йил 26 октябрдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 8 октябрдаги 27/4-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 21 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1829-2 (2015 йил 26 октябрдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 32-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 21 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2721 (2015 йил 26 октябрдан кучга кирди).

II. Бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2010 йил 3 августдаги 33/1, 150/1-кк-сонли «Давлат мактабгача таълим муассасаларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва қонун ҳужжатларига зид ҳужжат сифатида бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди.