Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 24 октябрдан 30 октябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 22-мҳ, 36, 39-ҚҚ-сонли «Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 26 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2722 (2015 йил 2 ноябрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 25 сентябрдаги 2015-16-сонли «Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2383-3 (2015 йил 2 ноябрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли «Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам касбларига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2592-2 (2015 йил 2 ноябрдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 44-Б-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2723 (2015 йил 2 ноябрдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 20 октябрдаги 2015-32-сонли «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2475-2 (2015 йил 2 ноябрдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 21 октябрдаги 41/ҚҚ, 47Қ-сонли «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 4-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2715-1 (2015 йил 2 ноябрдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 25 сентябрдаги 83-сонли «Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2724 (2015 йил 2 ноябрдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 20 октябрдаги 222-В-4, 80, 2015-28-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 29 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1165-4 (2015 йил 2 ноябрдан кучга кирди).