Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Иш билан бандикни таъминлаш


Қайд этиш лозимки, ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда таълим тизимини ривожланган давлат тажрибасини инобатга олган ҳолда модернизация қилиш ва таълимнинг ўзбек моделини ишлаб чиқиб амалга татбиқ этишда улкан ютуқларга эришилди.DSC_6463.JPG

Ўзбекистонда ҳозирги кунда таълим соҳасида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар, юртимиз ҳар бир фуқаросининг бепул умумий таълим олиш ҳуқуқи Конституция билан мустаҳкамлаб қўйилганлиги, истиқлолнинг дастулабки йилларидаёқ таълим тизимини мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори яратилиб, таълим соҳасидаги 22 та Қонунлар, 30 дан ортиқ Президент қарор ва фармонлари ҳамда 40 дан ортиқ Ҳукумат қарорларининг қабул қилинганлиги, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” таълим беришнинг ўзбек моделини изчил яратишда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк ташкилоти ўтказган тадқиқотлар натижаларига кўра, Ўзбекистон таълим тизимига бўлган эътибор ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш бўйича жаҳоннинг 141 та давлатлари ўртасида 2 ўринни эгаллагани бу ҳар бир фуқарони айниқса, ёшларимизни юксак фахр ва қувончга тўлдириши табиий.

Масаланинг яна бир томони, бугун юртимиздаги коллеж ва академик лицейларни тамомлаган ҳар бир ёшни иш билан таъминлаш, уларни таълимнинг кейинги босқичига мақсадли йўналтириш куннинг долзарб вазифаси бўлиб қолмоқда.

Шу жумладан, ҳуқуқшунослик коллежини тамомлаган битирувчиларнинг диплом олди амалиёт ўташларини ташкил этиш ва уларни кейинчалик ишга жойлаштириш бўйича ҳам жойларда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ташкил этилаётган учрашувлар, битирувчилар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар ва уларниг қизиқишларини доимо таҳлил этиб бориш ҳам мутассадди идоралар зиммасига жуда масъулият юкламоқда.

Фарғона санъат коллежида Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи битирувчилари билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари О.Муродов иштирокида ташкил этилган учрашувда ҳам юқоридаги масалалар билан бир қаторда битирувчилар билан коллеж маъмурияти ҳамда иш берувчилар ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномаларни расмийлаштириш аҳволи, соҳада учраётган баъзи муаммолар ўртага ташланиб уларнинг ечими изланди.

Учрашувда вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ўрта махсус касб-хунар таълими ҳудудий бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари ва коллежнинг раҳбар ходимлари, ўқитувчилари, коллежнинг битирувчи талабалари ва уларнинг ота-оналари ҳамда иш берувчи идораларнинг вакиллари билан бир қаторда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда юртбошимиз раҳбарлигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусан, ёшларимизни келгусида етук кадрлар бўлиб етишишлари, давлатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган ватанпарвар авлод бўлиб улғайишлари, юртимизда ёшлар учун таълим олишнинг барча имкониятлари, шарт-шароитлар мавжуд.DSC_6471.JPG

Шунингдек, коллеж битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича ишлар фақат қоғозда қолиб кетмаслиги, бунинг учун коллеж маъмуриятига ота-оналар, маҳалла ва ҳокимликлар ҳамда бошқа мутасадди идоралар албатта кўмакдош бўлиши лозимлиги, коллеж битирувчилари билан уч томонлама шартномалар тузиш ишларида ҳар бир иш берувчи ўз ички имконияти, битирувчининг касб ва малака маҳоратини алоҳида эътиборга олиши келгусида иш берувчи ҳамда битирувчи қолаверса, коллеж маъмурияти ўртасида ҳар-ҳил тушунмовчиликларни олдини олишга хизмат қилиши учрашувда алоҳида таъкидланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан коллеж битирувчиларнинг ота-оналари, иш берувчилар ҳамда коллежнинг битирувчи талабалари сўз олишди.

Шундай жаннатмакон юртда туғилиб, мана шундай меҳрибон юртбоши, ота-оналар, коллеж ўқитувчилари борлигидан фаҳрланаман, учрашувда ўзим учун тегишли тавсия ва илиқ фикрлар олдимда келгусида албатта коллежни муфаққиятли тамомлаб узим орзу қилган нуфузли таълим даргоҳида ўқини давом эттираман, - дея Фарғона ҳуқуқшунослик коллежининг битирувчи босқич талабаси Назокат Усмонова ўз фикрларини баён этди.

Учрашув сўнгида Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи ютуқлари, талабаларининг ҳаёти ва уларнинг орзу-интилишлари акс эттирилган видеолавҳа намойиш этилди.