Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

ТАДБИРКОРЛИК ТАРАҚҚИЁТИГА КЕНГ ЙЎЛ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги Фармони ҳамда 2015 йил 20 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасинингхусусий мулкни, тадбиркорлик субъетларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъетларига тушунтириш бўйича Фарғона вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида йиғилиш ўтказилди. 1.jpg

Йиғилишда адлия бошқармаси, вилоят прократураси, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар.

Тадбирда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлари мансабдор шахсларининг маъсулияти янада ортганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг Президентимизнинг жорий йил 15 майда қабул қилинган "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш масалалари билан бир қаторда тадбиркорлар фаолиятига аралашувларни янада чеклашга қаратилган меъёрлар қабул қилинганлиги, Фармонга асосан тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликнинг қатъий ижро этилишида қабул қилинган нормаларни амалиётга жорий этиш устидан назоратни кучайтириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузганлик учун ваколатли назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат органлари мансабдор шахсларининг муқаррар жавобгарлигини жиноий жавобгарликкача тортишга қадар ошириши тўғрисида нормалар белгиланганлиги йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди.

1.jpgФармонга асосан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлиги, турли идоралар ҳузуридаги «бир дарча» хизматлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари, хизматлар тизимга интеграция қилиш, таъсис ҳужжатлари ва давлат хизматларидан фойдаланиш учун тақдим этиладиган бошқа ҳужжатлар, жумладан, лицензия ва рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида вилоят адлия бошқармаси масъул ходими ўз марузасини семинар иштирокчиларига ҳавола этди.

Тадбир давомида йиғилиш қатнашчиларидан тадбиркорлик фаолиятида учраётган муаммо ва қийинчиликлар юзасидан фикрларини очиқ баён қилишлари сўралди.

Шундан сўнг йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан керакли жавобларни олишди.