Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ҚОНУНГА КИРИТИЛГАН ҚЎШИМЧАЛАР: уларнинг мазмун-моҳияти пухта ўрганилмоқда


Инсон қадр-қиммати олий қадрият даражасида улуғланаётган юртимизда қонунчилик тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Янги қабул қилинаётган қонунлар, қонунларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар замирида инсон ва унинг конституцион ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдек эзгу мақсадлар мужассам. 1.jpg

Маълумки, жорий йилнинг 10 августида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилиниб, 11 августдан кучга кирди. Ушбу қонуннинг 2-моддаси билан "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуннинг 14-моддасига ҳам қўшимчалар киритилди.

Вилоят “Тадбиркорлар марказида” мазкур қонунга киритилган қўшимчалар мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда шаҳар ҳокимлари, давлат бошқаруви ва назорат қилувчи органлар, ҳуқуқни муҳофа қилувчи идоралари раҳбарлари, нодавлат, нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев очди ва олиб борди.

Семинарда давомида вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Б.Пўлатов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи М.Назаралиев ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Юсуповларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.

Маърузаларда таъкидлаб ўтилганидек, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, прокуратура органлари зиммасига давлат бошқаруви органлари ва ҳокимлар ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

1.jpgШуни инобатга олган ҳолда, "Прокуратура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси янги қўшимча билан тўлдирилди. Унга кўра, эндиликда текширувлар чоғида давлат ҳокимияти органлари ва ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқ бўлган ҳужжатлари аниқланган тақдирда Бош прокурор Ўзбекистон Республикаси Президентига бу ҳужжатларни тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиши мумкин.

Шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва ҳокимларнинг ҳужжатлари фуқароларнинг конституциявий ҳукуқ ва эркинликларини жиддий равишда камситган такдирда ҳам Бош прокурор Ўзбекистон Республикаси Президентига бу ҳужжатларни тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиши мумкинлиги қонунда қатъий белгилаб қўйилди.

Қонунга киритилган бу қўшимчалар ўз навбатида, мутасадди раҳбарнинг масъулиятини оширади, қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларга янада эътибор билан қарашга ундайди.

Ўзаро савол-жавоб тарзида кечган семинарда юртимизда қонунчилик тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар, қонунларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилиб олинди.