Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ


1.jpg

Ўзбекистон бугунги кунда ҳалкаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб келмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган адолатли ҳуқуқий давлат қуриш жараёни, бир томондан, ўз миллий давлатчилик анъаналари ва тажрибасига асосланса, иккинчи томондан эса ушбу масалада тўпланган жаҳон амалиётига таянади.

Олий юридик кучга эга бўлган ва мамлакат ҳудудида бевосита, тўғридан-тўғри амал қиладиган Конституциянинг устунлиги шуни англатадики, Ўзбекистон ҳудудида қабул қилинадиган барча қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари Конституцияга зид келмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида мустаҳкамланганидек, “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қонун устуворлигини, унинг барча фуқаролар учун тенглигини, шунингдек, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинишининг ҳуқуқий принципини белгилаб берди, уларнинг мустақиллиги, мустақил ҳокимият тармоғи сифатида ривожланишини кучайтиришга, демократик давлатнинг асосий ҳал қилувчи шарти бўлган ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали механизмини шакллантиришга қаратилган қонуний негизни яратди. Президентимиз таъбири билан айтганда, мустақил Ўзбекистоннинг Конституцияси – қонун чиқариш фаолиятимизнинг гултожидир.

Бугун, вақт ўтиши билан, ҳаётнинг ўзи, мамлакатимиз эришаётган юксак марралар Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган, халқимизнинг орзу-умидлари, бугунги ва келажак манфаатларига жавоб берадиган қоида ва принципларнинг нақадар тўғри эканини исботламоқда. Конец формы

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Марғилон шаҳар 1-тиббиёт коллежи ва Тошлоқ иқтисодиёт коллежида “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида ўтказилган учрашувлар ҳам айнан шу масалаларга бағишланди.

1.jpg

Тадбирда Конституциянинг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти, асосий қонунимизда акс этган тамойиллар ҳамда шу кунга қадар қиритилган ўзгартиш ва тузатишлар тўғрисида батафсил тушунча берилди.

Иштирокчилар Конституция нафақат бугунги куннинг қомуси, балки у эртанги кунимиз, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат, ёшларимизнинг йўлини ёритиб турувчи Асосий қонун эканлигини таъкидладилар.

Шунингдек, Фарғона вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан ёшларга ҳозирги даврнинг асосий глобал муаммоларидан бири бўлган одам савдоси, диний экстремизм ва ушбу иллатларнинг оғир оқибатлари ҳамда уларга қарши кураш йўллари тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар ва фаол қатнашган ёшларга ташкилотчилар томонидан эсталик совғалари топширилди.