Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги давом этмоқда


1.jpgЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан Фарғона политехника институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбир вилоят ҳокимлиги, вилоят Ёзувчилар уюшмаси, адлия бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ маъсул ходимлари иштирокида олиб борилди.

Маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси асосида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун мамлакатимизни модернизация ва ислоҳ қилишда навбатдаги муҳим қадам бўлганлиги таъкидланди. Мазкур Қонун давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида баён этилган муҳим ғояларни ўзида мужассам этган. Конституциявий янгиланишларнинг мазмун-моҳияти – мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, биринчи навбатда, давлат бошқарувининг энг муҳим тамойилларидан бўлмиш давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципини конституциявий таъминлашдан иборатдир.1.jpg Конституциямизнинг 11-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган мазкур принципни амалга оширишнинг асосий усули ва шарти қонун ҳужжатларида, аввало, Конституцияда ҳокимиятнинг уч тармоғи ваколатларининг аниқ белгиланишига асосланган ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизими ҳисобланади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизими мамлакатимизда, босқичма-босқич, мантиқий изчиллик асосида ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш даражаси, давлат ва сиёсий институтларнинг етуклик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ривожланиб келмоқда.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.