Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Конституция тарғиботи


1.jpgРиштон тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Адлия бошқармаси маъсул ходимлари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар томонидан муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришни аниқ чоралари ва йўлларини қонунчилик ташаббуси орқали белгилаш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг зарурати, мақсади ва аҳамиятини ҳам аниқ кўрсатиб берилганли қайд этилди.

Жумладан, Бош вазир номзодини парламент қуйи палатасига сайловда энг кўп ўринларни олган сиёсий партия томонидан кўрсатилишини назарда тутадиган янги тартиб жорий этилди. Миллий қонунчиликка Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш институти киритилди. Айни пайтда, ҳокимиятнинг ижро этувчи органларини шакллантиришда Бош вазирнинг роли ва мустақиллиги сезиларли даражада кучайтирилди.

1.jpgҲозирги пайтда миллий давлатчилигимизнинг ривожланиш даражаси, жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши, кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши, мамлакатимиз аҳолисининг тобора юксалиб бораётган сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражаси, ижтимоий-сиёсий фаоллиги давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш вазифасини кун тартибига қўймоқда. Бунда давлат ҳокимияти тизимида вакиллик органларининг ролини янада ошириш, “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш” принципининг босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади. “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун айни шу мақсадларни амалга оширишга қаратилган.

Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг назорат ваколатларини кенгайтириш ва кучайтириш мақсадида Конституциянинг 78-моддаси парламент палаталарининг парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини конституциявий мустаҳкамлашга қаратилган қоидалар билан тўлдирилди. Бу, ўз навбатида, ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг конституциявий асосларини мустаҳкамлашда, парламент назорати институти кўламининг янада кенгайиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Давра суҳбатида тадбир иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди ва тегишли қарор қабул қилинди.