Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Янги “Бахт уйи” ишга тушди


Истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида бўлгани каби адлия органлари фаолияти, жумладан фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда бюджет маблағлари ҳисобига адлия органлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш қисқача айтганда, ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариат идораларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида кўпгина ишлар қилинди. 1.jpg

Тинч барқарор юртда қут-барака, тараққиёт бўлади. Буни мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор суръатларда ривожланаётганида, марказ ва минтақаларда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этаётганлигида ҳам кўриш мумкин. Бундай муҳташам иншоотлар Ватанимиз чиройига кўрк бағишлайди, юртдошларимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширади.

“Кексаларни эъзозлаш йил” деб ном олган 2015 йилда ҳам бу каби қурилишлар сафи янада кенгайди. Фарғона вилоятининг бир қатор туманларида ФҲДЁ ва нотариал идораларнинг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Оиланинг тамал тоши қўйиладиган даргоҳ – Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлимлари саналади. Мустақил, янги ҳаёт бўсағасида турган ёшларга оилавий ҳаёт, унинг пас­ту баландида учрайдиган муаммоларни оқиллик ва донолик билан бартараф этиш, бахтли турмуш тўғрисида тушунтириш ушбу муассаса зиммасига катта вазифалар юклайди.

Фарғона тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идорасининг Чимён м.ф.й ҳудудида замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлигида қад ростлаган кўркам янги биноси мазкур минтақа аҳолиси, айниқса оила қураётган ёшлар учун 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”га муносиб совға бўлди. Ушбу муҳташам бинони куриш учун давлат маблағи ҳисобидан 1,1 миллиард сўм маблағ сарфланди.

“Бахт уйи”нинг янги биноси тегишли анжомлар, алоқа ва коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Унда “Оила” деб аталмиш муқаддас кошонага илк қадамларини қўйган йигит-қизларнинг никоҳларини қайд этиш маросимларини тантанали ўтказиш учун ҳавас қилса арзигулик шароитлар муҳайё этилган. Ёшларни ҳаётга тайёрлашга йўналтирилган соғлом турмуш сабоқлари, рўзғор сирларидан хабардор этувчи “Оила дорилфунуни”, “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларини тизимли равишда ўтказиш учун барча қулайликлар яратилган.

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов томонидан кириб келаётган 2016 йилни мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши барча юртдошларимиз қатори адлия органлари ходимларини ҳам жуда қувонтирди. Президентимиз таъкидлаганидек, республикамиз мустақиллика эришгандан сўнг соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласи энг муҳим устувор вазифа сифатида белигиланган.

Умуман олганда ФҲДЁ органлари ходимларининг барча сай-ҳаракатлари оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган. Зеро, Юртбошимиз таъбири билан айтганда “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш ғоя ҳар бир юртдошимизнинг қалбига чуқур кириб бориши, ана шу улуғ ишга муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг муқаддас вазифамизга айланиши лозим”.

Албатта, оилалар мустаҳкам бўлса, унда ҳамжиҳатлик, тинч-тотувлик хукмрон бўлсагина жамият тараққий этади. Оила мустаҳкамлиги эса ўз навбатида никоҳнинг қонунийлиги, ота-онанинг масъулияти, қолаверса фарзандларнинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбияланишига, айниқса, онанинг саломатлигига боғлиқ. Бунинг учун хукуматимиз томонидан барча ҳуқуқий асослар яратилган.

1.jpgЯнги бинонинг очилиш маросимида иштирок этганлар юрт тараққиётида оила институтининг ўрни ва аҳамияти, уни янада мустаҳкамлаш, жисмонан бақувват, маънавий баркамол навқирон авлодни тарбиялаш, шунингдек ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида сўз юритдилар. Ҳозирда “Бахт қўрғони”нинг беназир нуфузи, унинг аҳил-тотувлиги ва бирдамлиги жамиятдаги барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётгани, қолаверса бу каби муҳташам бинолар юртимизнинг кўркига янада файз бағишлаши, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришига алоҳида урғу берилди.

Ушбу тадбир республикамизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг узвий давоми эканлигини яна бир бор намойиш этиб, маросим қатнашчиларида чексиз шукроналик ва миннатдорлик туйғуларини янада жўш урдирди.

Шу куни “Бахт уйи”нинг янги биносида ёшларнинг никоҳлари тантанали қайд этилиб, уларга “Никоҳ гувоҳномалари” топширилди.