Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Уч авлод учрашуви


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши ва Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамкорликда Ўзбекистон ва Қува туманларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. 1.jpg

Унда адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари ва нуронийлар, хотин-қизлар, шунингдек, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар. Тадбирлар давомида муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат” мавзусидаги маърузасида белгиланган вазифалар, қонунчилик стратегиясини такомиллаштириш соҳасида ўта муҳим аҳамият касб этганлиги таъкидланди. Ушбу маърузада мазкур соҳани такомиллаштириш юзасидан берилган таклифларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у қонунчилик билан боғлиқ барча босқичларни, шу жумладан, қонун ижодкорлиги фаолиятини прогноз қилиш ва режалаштириш – қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш – уларни ижрочиларга етказиш – ижро этиш – ижросини назорат қилиш – қонунни бажармаслик учун жавобгарликни қамраб олади ҳамда моҳият эътиборига кўра, қонунчилик стратегиясини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилиши ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Хусусан, унда қонун ижодкорлиги фаолиятини прогноз қилиш ва режалаштириш бўйича самарали тизим яратиш; қонунлар ва уларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш; барча тузилмалар ва мансабдор шахсларнинг қабул қилинаётган қонунларни ижрочиларга ўз вақтида етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказишни аниқ тартибга соладиган махсус қонун ҳужжатини қабул қилиш ва амалга ошириш; қонун ҳужжатларининг бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш ва бу бўйича жавобгарликни кучайтириш; қонунни бажармаслик билан боғлиқ ҳар бир конкрет ҳолат бўйича аниқ жазо турлари, ҳуқуқий таъсир чоралари кўзда тутиш; “Парламент назорати тўғрисида” ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.

Шу сабабли Конституцияни мустаққиллигимизнинг ҳуқуқий асоси, амалга ошираётган ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори десак муболаға бўлмайди.

Конституциянинг ҳар бир қоидасини жамиятда умумий барқарорликни таъминлаш ва мамлакат тараққиётини кафолатлаш нуқтаи назаридан талқин этиш мумкин. Мустақиллигимизнинг илк давридан то ҳозирги кунгача юртимизда тинчлик, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ҳукм сураётгани кўп жиҳатдан асосий қонунимизнинг ҳаётимизга изчил татбиқ этилаётгани билан бевосита боғлиқдир. Бугун биз Ўзбекистон Конституцияси инсон учун яратилди, у инсон манфаатлари, жамият тараққиёти учун хизмат қилмоқда дейишга тўла ҳақлимиз.

1.jpgУчрашувда сўзга чиққанлар, асосий Қонунимиз қабул қилинишигача бўлган даврни ёдга олиб, бошдан кечирган қийинчиликларни айтиб ўтдилар. Ёшларнинг чиқишларида ҳам юртимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, ёш авлоднинг таълим-тарбияси, Ҳукуматимиз томонидан уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга йўналтирилган эзгу ишлар бош мавзу бўлди.

Тадбир якунида нуронийлар, ёш тадбиркорлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтожларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.