Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 4 январдан 8 январгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 25 декабрдаги 26-сон «Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 4 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2447-1 (2016 йил 11 январдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 декабрдаги 110, 242-В-2-сон «Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 4 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1295-2 (2016 йил 11 январдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 16 декабрдаги 20, 39, 105-сон «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 6 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2749 (2016 йил 11 январдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 28 декабрдаги 45-сон «Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 7 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2106-2 (2016 йил 11 январдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 28 декабрдаги 44-сон «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 7 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2387-2 (2016 йил 11 январдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2015 йил 30 декабрдаги 3-сон «Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 7 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1303-3 (2016 йил 11 январдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг «Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2447, 2013 йил 2 апрель).

Адлия вазирининг 2016 йил 4 январдаги 1-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг «Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1295-1, 2004 йил 16 ноябрь).

Адлия вазирининг 2016 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.