Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ЯНГИ БИНО ИМКОНИЯТЛАРИ


Истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида бўлгани каби адлия органлари фаолияти, жумладан фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда бюджет маблағлари ҳисобига адлия органлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш қисқача айтганда, ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариат идораларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 1.jpg

Тинч барқарор юртда қут-барака, тараққиёт бўлади. Буни мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор суръатларда ривожланаётганида, марказ ва минтақаларда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этаётганлигида ҳам кўриш мумкин. Бундай муҳташам иншоотлар Ватанимиз чиройига кўрк бағишлайди, юртдошларимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширади.

“Кексаларни эъзозлаш йил” деб ном олган 2015 йилда ҳам бу каби қурилишлар сафи янада кенгайди. Фарғона вилоятининг бир қатор туманларида ФҲДЁ ва нотариал идораларнинг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Оиланинг тамал тоши қўйиладиган даргоҳ – Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлимлари саналади. Мустақил, янги ҳаёт бўсағасида турган ёшларга оилавий ҳаёт, унинг пас­ту баландида учрайдиган муаммоларни оқиллик ва донолик билан бартараф этиш, бахтли турмуш тўғрисида тушунтириш ушбу муассаса зиммасига катта вазифалар юклайди.

Бешариқ тумани ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идорасининг замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлигида қад ростлаган кўркам янги биноси мазкур минтақа аҳолиси, айниқса оила қураётган ёшлар учун 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”га муносиб совға бўлди. Ушбу муҳташам бинони қуриш учун давлат маблағи ҳисобидан 1,2 миллиард сўм маблағ сарфланди.

“Бахт уйи”нинг янги биноси тегишли анжомлар, алоқа ва коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Унда “Оила” деб аталмиш муқаддас кошонага илк қадамларини қўйган йигит-қизларнинг никоҳларини қайд этиш маросимларини тантанали ўтказиш учун ҳавас қилса арзигулик шароитлар муҳайё этилган. Ёшларни ҳаётга тайёрлашга йўналтирилган соғлом турмуш сабоқлари, рўзғор сирларидан хабардор этувчи “Оила дорилфунуни”, “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларини тизимли равишда ўтказиш учун барча қулайликлар яратилган.

Муҳтарам Президентимиз томонидан кириб келаётган 2016 йилни мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши барча юртдошларимиз қатори адлия органлари ходимларини ҳам жуда қувонтирди. Президентимиз таъкидаланидек, республикамиз мустақиллика эришгандан сўнг соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласи энг муҳим устувор вазифа сифатида белигиланган.

1.jpgАлбатта, оилалар мустаҳкам бўлса, унда ҳамжиҳатлик, тинч-тотувлик ҳукмрон бўлсагина жамият тараққий этади. Оила мустаҳкамлиги эса ўз навбатида никоҳнинг қонунийлиги, ота-онанинг масъулияти, қолаверса фарзандларнинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбияланишига, айниқса, онанинг саломатлигига боғлиқ.

Янги бинонинг очилиш маросимида иштирок этганлар юрт тараққиётида оила институтининг ўрни ва аҳамияти, уни янада мустаҳкамлаш, жисмонан бақувват, маънавий баркамол навқирон авлодни тарбиялаш, шунингдек ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида сўз юритдилар.

Шу куни “Бахт уйи”нинг янги биносида ёшларнинг никоҳлари тантанали қайд этилиб, уларга “Никоҳ гувоҳномалари” топширилди.