Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 9 январдан 15 январгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2015 йил 21 декабрдаги 2-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1573-10 (2016 йил 18 январдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 декабрдаги 35/8-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1858-1 (2016 йил 18 январдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 30 декабрдаги 332-В-1, 111, 108, 01/22-26/28-сон «Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2589-1 (2016 йил 18 январдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 8 январдаги 67-Н-сон «Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларининг 4-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2416-1 (2016 йил 18 январдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 декабрдаги 35/6-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 13 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1140-3 (2016 йил 18 январдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2016 йил 11 январдаги 16, 9-сон «Шаҳар йўловчи транспорти хизматларини сертификациялаш қоидалари, шунингдек уларга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 13 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 950-2 (2016 йил 18 январдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 11 январдаги 13, 20-сон «Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2590-1 (2016 йил 18 январдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2016 йил 7 январдаги 1-Б-сон «Оптик деталларга механик ишлов беришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида‎»ги буйруғи.

2016 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2750 (2016 йил 18 январдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 8 январдаги 1, 2016-1-сон «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2751 (2016 йил 18 январдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланган Шаҳар йўловчи транспорти хизматларини сертификациялаш қоидалари (рўйхат рақами 950, 2000 йил 25 июль), шунингдек уларга ўзгартиришлар (рўйхат рақами 950-1, 2001 йил 30 июнь).

Адлия вазирининг 2016 йил 13 январдаги 12-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабрь).

Адлия вазирининг 2016 йил 14 январдаги 15-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.