Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

СОҒЛОМ БОЛА – СОҒЛОМ ОИЛА МЕВАСИ


Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида “Соғлом болани вояга етказишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида тарбир ўтказилди. Тадбирда марказ ходимлари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 1.jpg

Маърузачилар томонидан муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2016 йилни мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши барча юртдошларимиз қатори тиббиёт ходимларини ҳам қувонтирганлиги ва соғлом болани вояга етказишда ушбу касб эгаларининг олдида улкан масъулиятлар турганлиги алоҳида қайд этилди.

Президентимиз таъкидаланидек, республикамиз мустақиллика эришгандан сўнг соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласи энг муҳим устувор вазифа сифатида белигиланган.

Албатта, оилалар мустаҳкам бўлса, унда ҳамжиҳатлик, тинч-тотувлик ҳукмрон бўлсагина жамият тараққий этади. Оила мустаҳкамлиги эса ўз навбатида никоҳнинг қонунийлиги, ота-онанинг масъулияти, қолаверса фарзандларнинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбияланишига, айниқса, онанинг саломатлигига боғлиқ. Бунинг учун Ҳукуматимиз томонидан барча ҳуқуқий асослар яратилган. 2005 йил 23 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, Президентимизнинг 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2009 йил 1 июлдаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг қабул қилиниши ана шу эзгу мақсадга қаратилган. Чунки баркамол авлодни тарбиялаш нафақат унинг таълим-тарбияси ёки спорт билан шуғулланишига эътибор қаратиш, балки ҳали фарзанд туғилмасидан аввал онанинг, у дунёга келгач эса ҳам она, ҳам боланинг саломатлиги ҳақида қайғуриш, уларга ғамхўрлик қилиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга ҳар жиҳатдан боғлиқ. Доноларимиз ҳам фарзанд тарбиясини у туғилмасидан илгари бошлаш лозимлигини кўп бора таъкидлаганлар. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши соғлом онадан соғлом бола туғилиб, оиланинг мустаҳкамланишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга монеълик қиладиган ҳолатлар қайд этилган бўлиб, улардан бири насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасидаги никоҳдир. Аммо ҳали-ҳануз орамизда фарзандининг бахтидан кўра ўзларининг орзу ҳавасларини устун қўяётган ота-оналар учрамоқда. Яъни улар “қўйнидан тўкилса қўнжига” қабилида иш тутиб, ўзларининг яқин қариндошлари билан қуда-анда бўлишмоқда. Лекин набираларининг жиддий нуқсон билан туғилишига, бунинг оқибатида ўғиллари ёки қизларининг бир умр ногирон боласига термулиб ўтишига ёхуд кўп ўтмай ажрашиб, юз кўрмаслик даражасигача етишларига замин яратаётганларини ҳаёлларига ҳам келтиришмаяпти. Негаки яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг меваси саналган гўдаклар аксарият ҳолларда ногирон туғилиши фан ва тиббиётда қайта-қайта исботланган.

1.jpgШу боис биз вилоятнинг барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман-шаҳар ДНИ ва ФҲДЁ органлари ходимлари мутасадди идоралар билан ҳамкорликда кенг кўламдаги тушинтириш ва тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Мазкур тадбирларда тиббий кўрикнинг оила мустаҳкамлигини таъминлашдаги аҳамияти, оталикни белгилаш, ёлғиз она аризаси асосида туғилишни қайд этишнинг бола ҳуқуқларига салбий таъсири аниқ ҳаётий мисоллар билан тушинтириляпти.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Умуман олганда фаолиятимиз мобайнида нима ишга қўл урмайлик, қаерда, қандай тадбир ўтказмайлик барчаси оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган. Зеро, Юртбошимиз таъбири билан айтганда “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш ғоя ҳар бир юртдошимизнинг қалбига чуқур кириб бориши, ана шу улуғ ишга муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг муқаддас вазифамизга айланиши лозим”.