Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Коррупцияга қарши кураш натижалари


Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда Коррупцияга қарши курашиш1.jpg бўйича Истанбул ҳаракатлар режаси тавсияларини амалга ошириш жараёни бўйича мониторинг ҳисоботини тақдим қилиш, шунингдек истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти вакилларининг ташрифи ташкиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул ҳаракатлар режасига 2010 йил март ойида қўшилган. Унинг мақсади бўлиб мамлакатларга коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий қонунчиликни ва институтларни бу соҳадаги халқаро стандартларга мувофиқлаштиришда кўмаклашиш ҳисобланади.

Мазкур ташриф доирасида Тошкент давлат юридик университетида 2016 йил 21 январда хорижий экспертларнинг тегишли давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашуви ўтказилди.

Учрашув қатнашчилари Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул ҳаракатлар режасининг тавсиялари билан батафсил хабардор қилиндилар, шунингдек Ўзбекистон Республикасини мониторинг қилиш натижалари бўйича ишлаб чиқилган янги тавсиялар билан таништириб ўтилдилар.

1.jpg

Шунингдек, коррупцияга қарши таъсир ўтказишнинг муҳим муаммолари муҳокама қилиниб, натижасига кўра, фуқаролик жамияти вакилларининг фаол қатнашуви асосида, тегишли саволлар бўйича таклифлар овоз қилинди.

Йиғилиш якунида коррупцияга қарши таъсир ўтказиш масалаларини, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг тавсияларини бажариш доирасида, муҳокама қилиш мазкур соҳада амалга оширилаётган чораларнинг самарадорлигини оширишга, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таъсирчанлигини таъминлашга, ушбу масалаларни эксперт даражасида муҳокама қилишга, коррупцияга қарши йўналтирилган қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши тўғрисида умумий фикр билдирилди.