Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Солиқ қонунчилигида ўзгаришлар


ФарғонаСолиқ коллежида Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.1.jpg Вилоят солиқ, адлия бошқармаси мутахассислари, ўқувчи ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган давра суҳбатида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда солиқ бўйича берилаётган имтиёзлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожида муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Мамлакатимиз солиқ-бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар, хусусан, хўжалик субъектлари ва аҳоли даромадларига нисбатан солиқ юкини камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ қонунчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг юқорида зикр этилган қарори асосида юртимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг реал даромадларини ошириш мақсадида қатор солиқ ва мажбурий тўловлар ставкалари пасайтирилди, имтиёзлар муддати узайтирилди.

Қарорда хўжалик ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қулай тадбиркорлик муҳити яратиш орқали иқтисодиётни янада юксалтириш учун зарур шарт-шароитларбарпо этиш кўзда тутилган.

Жумладан, 2016 йилда мобиль алоқа хизмати кўрсатувчи ҳуқуқий шахслар фойда солиғини рентабеллик даражасидан келиб чиқиб тўлаши белгиланган. Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун фойда солиғи, мол-мулк солиғи ҳамда микрофирмалар, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш бўйича берилган имтиёзнинг муддати 2018 йил 1 январга қадар узайтирилди.

1.jpgТадбирда мутахассислар томонидан мавзу доирасида маърузалар ўқилди, солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг, солиқ ва молиявий ҳисоботларни электрон кўринишда тақдим этишнинг афзалликлари бўйича тақдимотлар ўтказилиб, иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди. Солиқ идораларининг интерактив хизматлар бўйича кўргазмалари намойиш этилди.

Жорий йилда айрим йўналишларда солиқ юкининг камайтирилгани корхоналар иқтисодий имкониятларини янада кенгайтиради, айниқса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1 фоизга камайтирилгани ишчи-хизматчиларимизнинг моддий манфаатдорлигини ошириш имконини беради.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.