Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Фарғона вилояти Бош бошқармасида “Коррупцияни олдини олиш бўйича халқаро стандартлар ва миллий қонун ҳужжатларининг асосий жиҳатлари” мавзусида семинар ўказилди. 1.jpg

ЙиғилишдаФарғона вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси масъул ходимлари ва Бош бошқарма ходимлари, инкассация ходимлари, тижорат банкларининг вилоят бўлими раҳбарлари иштирок этди.

Марказий банкнинг Фарғона вилояти Бош бошқармаси бошлиғи семинарни очиб, республикамизда коррупцияни олдини олиш, давлат органлари фаолияти шаффофлигини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият берилаётганлигини, шу муносабат билан ўтказилаётган семинарнинг долзарблигини таъкидлади.

Шундан сўнг, сўзга чиққанлар коррупциянинг хавф-хатари шу даражада кучли ва давлат хавфсизлигига таҳдид солишини, бу иллатга қарши кураш ҳам кескинлик билан, кенг миқёсда ва изчил олиб борилиши лозимлигини таъкидладилар. Чунки ҳеч қайси давлат, қанчалик у демократик бўлмасин, коррупциядан ҳоли эмас. Бу “ижтимоий офат” давлат амалдорлари, сиёсатчилар, тадбиркорлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини ҳам ўз комига олиб, миллий иқтисодни қўпаради, ижтимоий барқарорликни издан чиқаради, жамият аъзоларининг давлатга ишончини сусайтиради.

Давлатимизда мазкур иллатнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб, бу каби жиноятчиликка нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда. Бу жараёнда юртдошларимиздан ҳушёрлик, огоҳлик ва жиддий масъулият талаб этилади. 2014 йил 14 майда Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонун имзоланди. Албатта, бу қонунни мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш борасида ташланган дадил қадамлардан бири сифатида баҳолаш мумкинлигини, ушбу қонунга мувофиқ амалдаги Жиноят кодексининг 211 ва 212-моддаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги айтиб ўтилди.

1.jpgПрезидентимиз ўзининг Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида коррупция ва порахўрлик ҳақида тўхталиб, “Жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши давлатнинг конститутциявий асосларини емиради, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади- деб таъкидлайди. Айни шу фикрлардан кўриниб турибдики, ҳар қандай ҳолатда ҳам коррупциядан бевосита жамият ва инсонлар азият чекади.

Бир сўз билан айтганда, айни пайтда мамлакатимизда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган. Фақат бу жараёнда юртдошларимиздан ҳушёрлик, огоҳлик ва жиддий масъулият талаб этилади холос. Шундагина тараққиётимиз янада бардавом, турмушимиз эса фаровон бўлиб бораверади.

Иштирокчилар маъруза юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.