Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ЮРИДИК ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ


Фарғона вилоят адлия бошқармасида “Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари – мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзусида семинар ўтказилди. 1.jpg

Мазкур семинарда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг вилоят ҳудудий бошқармалари (бўлимлари, бўлинмалари) ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг юридик хизмат ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида мутахассисилар томонидан 2007 йил 24 августдаги қарор билан тасдиқланган “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисида”ги низом ва 2007 йил 22 ноябрдаги қарор билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низомлар ва уларга охирги киритилган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди.

Шунингдек, 2015 йил 4 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ҳукуматнинг чора-тадбирлар режаси қабул қилиниб, бир қатор муҳим тадбирлар белгиланди.

Мазкур режага мувофиқ юқоридаги Ҳукумат қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш, шунингдек уларни амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизмати ва кадрлар бўлинмаси ходимлари учун семинарлар ташкил этиш вазифалари белгилаб олинди.

1.jpgШу билан бирга ўтган 2015 йил давомида ушбу соҳада Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилганлиги семинар иштирокчиларига тушунтирилди:

– юридик хизмат ва шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўплами нашр этилганлигини;

– юридик хизматга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида минимал талаблар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилганлиги;

– малака оширмасдан келаётган юридик хизмат ходимларини ўқитиш бўйича тақсимот режа ишлаб чиқилиб, 2015 йил давомида қарийб 700 нафар ходимларни ўқитиш таъминланганлиги;

– аттестациядан ўтмасдан келаётган 515 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилганлиги шулар жумласидандир.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар.