Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ҚОНУНЛАРНИ ИЖРОЧИЛАРГА ЕТКАЗИШ – МУҲИМ ВАЗИФА


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Фарғона сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 май кунидаги “Хусусий мулк,1.jpg кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тадбирни Марказ бошлиғи очиб, истиқлолга эришганимиздан сўнг ўтган қисқа, аммо тарихий даврга назар ташласак, муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан турли соҳаларда босқичма – босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизни тарққиёт йўлини белгилаб бераётганлиги, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари мамлакатда амалга оширилаётган янгиланишларнинг таркибий қисми эканлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфатларини таъминлаш мақсадида, янги қонунлар қабул қилиниб, амалга тадбиқ этилаётганлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги, жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эгалиги, мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилиши, ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмаслиги, мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги кераклиги, хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ушбу Қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

1.jpgШунингдек йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 май кунидаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан сўз юритилиб, мазкур Фармонга асосан, хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқларнинг бартараф этишнинг тўртта асосий йўналиши бўйича комплекс Дастур тасдиқланганлиги, унга мувофиқ, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривжланиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш, уларни ташкил этиш, фаолиятини йўлга қўйиш тартибини янада соддалаштириш, маъмурий, жиноят қонунчилигини либераллаштириш хисобидан тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга аълоҳида эътибор қаратилганлиги қайд этилди.

Йиғилиш давомида Марказда таҳсил олаётган Фарғона вилояти ХООБ профилактика инспекторлари ва тингловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар ҳамда йиғилиш якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинди.