Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА


Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази”да Фарғона шаҳар ҳуқуқшунослик коллежи битирувчиларининг бандлигини таъминлаш юзасидан семинар-учрашув ўтказилди.1.jpg

Учрашувда Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси, Суд департаментининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят хўжалик суди, Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси, вилоят адвокатлар палатаси, ЎМКҲТ ҳудудий бошқармаси, Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, битирувчи ёшлар ҳамда ота-оналар иштирок этди.

Таъкидланганидек, ушбу тадбир коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш борасида тузилаётган тўрт томонлама шартномаларни якунига етказиш, битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашашишларини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредит олишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди. Ҳозирги кунда коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, шу сабабли бу ишга маҳаллий давлат органлари ҳам жалб этилганлигини қайд этилди.

Сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътиборнинг юқорилиги, коллежни тамомлаб, катта ҳаёт йўлига қадам қўяётган ёшларнинг тақдири ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги, бу борада қатор амалий ишлар қилинаётганлиги, ушбу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, шунингдек, тўрт томонлама шартноманинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар.

1.jpgШунингдек, адлия бошқармаси ва коллеж ўртасида доимий ҳамкорлик ўрнатилганлиги, ўқув жараёни ҳамда амалиётлар адлия бошқармаси томонидан назоратга олинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 13 мартдаги 51-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш юзасидан битирувчиларнинг иш билан бандлигини таъминлаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ишга жойлашиш масаласида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар.