Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Тадбиркорлик субъектлари ҳимояси


Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил 21 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни,1.jpg тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда мунтазам равишда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирларда бири Риштон тумани ҳокимлигида ташкил этилди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ва Риштон туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва назорат идоралари вакиллари, тижорат банк раҳбарлари, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилганлиги, текширишлар янада қисқартирилиб, кичик бизнес ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилганлигини, мамлактимизда иқтисодиётни эркинлаштириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб борилаётганлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминловчи ва унинг асосий даромад манбаи бўлган муҳим бўғинга айланганлигини, дарҳақиқат, бугунги кунда иш билан банд аҳоли даромадининг 77 фоиздан ортиғи айнан кичик бизнес ҳисобига тўғри келаётгани, шу боис, тадбиркорларни ҳуқуқларини муҳофаза қилиш мутасадди давлат органлари, муассасалари, ҳуқуқ-тартибот органларининг устувор вазифасига айланганлигини алоҳида таъкидлашди.

1.jpgАйниқса бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги мавжуд тўсиқ ва чекловларни тугатиш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотда, жумладан, хориж сармояси иштирокидаги улушини изчил ошириш учун янада қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ва рағбатлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини, эндиликда агар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) илк маротаба содир этиб, жиноят аниқланган кундан 30 кун давомида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа молиявий жарима турларини тўлаган бўлса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаслиги ва шахс жавобгарликдан озод этилишини назарда тутувчи тартиб жорий этилгани муҳим аҳамият касб этди.

Тадбир сўнгида тадбиркорлик субъектларининг қизиқтирган саволларга маъсул идора ходимлари томонидан тўлиқ тушунтиришлар берилди.