Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Янги бинода дастлабки никоҳ


Фарғона вилояти Тошлоқ туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

1.jpg

Президентимиз раҳнамолигида адлия тизими идораларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг самарали фаолият юритиши учун замонавий шароитлар яратиш, аҳолига юридик хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фарғона вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили Қўқон, Фарғона шаҳарлари, Қўштепа ва Фарғона туманларидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва давлат нотариал идоралари учун замонавий бинолар қурилди. Жорий йилда Олтиариқ, Бағдод, Бувайда, Фарғона туманлари ва Қўқон шаҳрида ФҲДЁ бўлимларининг янги бинолари фойдаланишга топширилади.

Тошлоқ туманида замонавий ва миллий архитектура ечимлари асосида қад ростлаган бинода ҳам фуқароларга самарали хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик яратилган. “Оила дорилфунуни”, “Ёш оила қурувчилар мактаби” хоналари, маросимлар зали, ҳужжатларни сақлаш ва бошқа хоналар замонавий жиҳозланган.

– Мамлакатимизда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари учун замонавий ва муҳташам бинолар қуриб берилаётгани аҳолига тезкор ва сифатли юридик хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда, – дейди Тошлоқ тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Дилфуза Қўзиева.

Янги бинода дастлабки ёш оиланинг никоҳи қайд этилди.