Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ҳуқуқий тарғибот: амалиёт ва истиқболдаги режалар


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Фарғона вилоятида “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг масъулияти ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш, мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарда вилоятдаги умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей, ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд органлари, фуқаролик жамияти институтлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ҳамда маърифат соҳасига масъул ходимлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари риоя этилишини, жамиятнинг маънавий янгиланишини, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайдиган ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қурмоқда. Бунинг учун эса жамиятда ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш лозим. Шу мақсадда 1997 йилнинг 29 августида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” миллий дастури қабул қилинди. Дастурда белгилангандек, юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият пойдевори ҳамда ҳуқуқий тизим етуклигининг ифодасидур. У жамиятдаги турли хил жараёнларга фаол таъсир кўрсатувчи, барча ижтимоий гуруҳларнинг жипслашувига кўмаклашувчи, жамиятнинг яхлитлиги ҳамда хафсизлигини таъминловчи ва мустаҳкамловчи омилдир.

1.jpgТадбирда давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, жамият аъзоларини ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида объектив маълумотларни етазиш, фуқароларни давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган сўнги ўзгаришлардан хабардор қилиш асносида ижтимоий фикрни янада соғломлаштириш, жамиятнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш, кекса авлоднинг бу бордаги бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш кераклиги ва ҳуқуқий маданиятни ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия орқалигина юксалтириш мумкин эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.