Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Янги бинода биринчи никоҳ


1.jpgИстиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида бўлгани каби адлия органлари фаолияти, жумладан фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда бюджет маблағлари ҳисобига адлия органлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш қисқача айтганда, ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариат идораларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Тинч барқарор юртда қут-барака, тараққиёт бўлади. Буни мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор суръатларда ривожланаётганида, марказ ва минтақаларда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этаётганлигида ҳам кўриш мумкин. Бундай муҳташам иншоотлар Ватанимиз чиройига кўрк бағишлайди, юртдошларимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширади.

Соғлом она ва бола йили” деб ном олган 2016 йилда ҳам бу каби қурилишлар сафи янада кенгайди. Фарғона вилоятининг бир қатор туманларида ФҲДЁ ва нотариал идораларнинг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Бувайда тумани ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идорасининг замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлигида қад ростлаган кўркам янги биноси мазкур минтақа аҳолиси, айниқса оила қураётган ёшлар учун Наврўз умумхалқ байрамига муносиб совға бўлди. Ушбу муҳташам бинонинг куриш учун давлат маблағи ҳисобидан 1 миллиард сўм маблағ сарфланди.

“Бахт уйи”нинг янги биноси тегишли анжомлар, алоқа ва коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Унда “Оила” деб аталмиш муқаддас кошонага илк қадамларини қўйган йигит-қизларнинг никоҳларини қайд этиш маросимларини тантанали ўтказиш учун ҳавас қилса арзигулик шароитлар муҳайё этилган. Ёшларни ҳаётга тайёрлашга йўналтирилган соғлом турмуш сабоқлари, рўзғор сирларидан хабардор этувчи “Оила дорилфунуни”, “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларини тизимли равишда ўтказиш учун барча қулайликлар яратилган.

Янги бинонинг очилиш маросимида иштирок этганлар юрт тараққиётида оила институтининг ўрни ва аҳамияти, уни янада мустаҳкамлаш, жисмонан бақувват, маънавий баркамол навқирон авлодни тарбиялаш, шунингдек ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида сўз юритдилар. 1.jpgҲозирда “Бахт қўрғони”нинг беназир нуфузи, унинг аҳил-тотувлиги ва бирдамлиги жамиятдаги барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётгани, қолаверса бу каби муҳташам бинолар юртимизнинг кўркига янада файз бағишлаши, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришига алоҳида урғу берилди.

Ушбу тадбир республикамизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг узвий давоми эканлигини яна бир бор намойиш этиб, маросим қатнашчиларида чексиз шукроналик ва миннатдорлик туйғуларини янада жўш урдирди.

Шу куни “Бахт уйи”нинг янги биносида ёшларнинг никоҳлари тантанали қайд этилиб, уларга “Никоҳ гувоҳномалари” топширилди.