Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари


1.jpgФарғона шаридаги “Нодирабегим” маҳалла фуқаролар йиғинида Фарғона шаҳар ҳокими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши раисининг 2015 йил якунлари бўйича фуқаролар йиғини фаолиятига оид масалалар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Тадбирда ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши аъзолари. Вилоятдаги шаҳар ва туман хокими ўринбосари хотин қизлар қўмитаси раислари, ташкилий назорат гуруҳи рахбарлари,“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди бўлинмаси раислари, шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар ҳокими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши раисининг 2015 йил якунлари бўйича фуқаролар йиғини фаолиятига оид масалалар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда кўра 2015 йил давомида Фарғона шаридаги “Нодирабегим” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида қуйидаги ишлар бажарилган. Маҳалла худудида 21 та кўп қаватли уйга “Обод турмуш коммуналчи” ва “Фарғона мадад” ХУЖМШ техник хизмат кўрсатади. Куз-қиш мавсумида уй-жойларни тайёрлаш учун жами 212.0 млн.сўмдан ортиқ маблағ сарф этилди. Жумладан, банк кредитлари хисобидан 60.0 млн.сўм, уй-жой фондини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар эвазига 50,0 млн сўм, ташаббускор корхона-ташкилотлар хисобидан 95 млн.сўм ва уй-жой мулкдорлари хисобидан 7 млн.сўм маблағлар сарф этилди.

Ҳудудда 2015 йилда салмоқли қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга ошиирилди. “Ucell” компанияси ҳомийлигида 32 млн сўм маблағ эвазига болажонлар учун “қувонч маскани” қуриб битказилди ва ҳозирда ҳар куни 500 нафарга яқин болажонларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Тадбиркор Фозилов Аминжон томонидан 230 млн сўм ўз маблағи ва банк кредити ҳисобидан минифутбол ва волейбол майдони, автомобилларни ювиш шаҳобчаси, музқаймоқхона ва автомобиллар сақлаш жойи қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди. Тадбиркор Охунжонов Илёс томонидан 200 млн сўм дан зиёд ўз маблағи ва банк кредитлари ҳисобидан Стомотология маркази қуриб битказилиб ва фойдаланишга топширилди. Натижада 8 та иш ўрни яратилиши, бундан 2 таси коллеж битирувчилари, 3 та олий таълим муассасаси битирувчилари иш ўрни билан таъминланди

1.jpgЭшитилган ҳисобот юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари фикр билдириб, 2015 йил давомида шаҳар ҳокимлиги ва бошқа бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан олиб борилган амалий ишлардан кенг ҳабардор бўлганликларини таъкидлаб, ушбу бажарилган ишларни ижобий баҳоладилар. Шу билан биргаликда айрим муаммо ва камчиликлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Ҳисобот йиғилишида фуқаролар йиғини вакиллари томонидан шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларига ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсияларни билдириб ўтдилар.

Йиғилиш якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинди.