Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Ягона дарча” марказлари такомиллашмоқда


Фарғона вилоят адлия бошқармасида амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда ҳукумат топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ” билан ишлаш амалиётини “ягона дарча” марказлари ходимларига тушунтириш, шунингдек Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид” Қўлланманинг тақдимотини ўтказиш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

1.jpgСеминарда “ягона дарча” марказининг ходимлари, давлат хизматлари кўрсатувчи ва давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Ўқув семинарини ўтказишдан асосий мақсад, жойлардаги тадбиркорлик субъектлари, марказ ходимлари ва давлат хизматларини кўрсатувчи идоралар вакилларига Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ”дан фойдаланиш тартибини ҳамда Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид Қўлланманинг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборатдир.

Бундан ташқари, анжуманда Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан берилган топшириққа асосан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамкорлигида амалга оширилган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Бугунги кунда “Ягона дарча” марказлари аҳоли бориш учун қулай бўлган туман ва шаҳар марказларига жойлаштирилди.

Уларнинг марказларнинг моддий техник базаси мустаҳкамланди. Жумладан, Республикадаги 194 та “Ягона дарча” марказларига қўшимча равишда 3.028 та замонавий ташкилий техника ва компьютер ускунаси харид қилиниб, жойлардаги марказларга етказилд. Марказларнинг кадрлар заҳираси шакллантирилиб, улар малакали мутахассислар билан тўлдирилди ҳамда марказга мутахассисларни ишга қабул қилиш ва лавозимидан озод этиш адлия органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши тартиби жорий этилди. Марказлар томонидан аризачиларга информацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультация бериши лозимлиги белгилаб берилди. Марказларини белгиланган тартибда камида 1 Мб/с тезлигида бўлган Интернет тармоғининг миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғига, шунингдек бепул фойдаланиш асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига, жумладан Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали уланиши таъминланди.

“Ягона дарча” марказлари билан давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали амалга оширилиши белгиланди. Қабул қилинган қонун ҳужжатларини “Ягона дарча” марказлари ходимлари ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида, 2015 йилнинг декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари томонидан 16 та давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг мутахассислари иштирокида ўқув семинарлари ўтказилди.

Ўтган давр мобайнида Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида ҳам “ягона дарча” марказлари ташкил этилди.

Улар муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиши учун қулай биноларга жойлаштирилди.

Марказларни замонавий талаблар асосида қуриш-таъмирлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларига бюджет ва бошқа ички манбаалар ҳисобидан 1,5 млрд.сўм маблағлар сарфланди.

1.jpgШунингдек марказларга марказлашган ҳолда 362 та ташкилий-техника ва компьютер ускуналари сотиб олиниб тўлиқ етказиб берилди.

“Ягона дарча” марказларига ажратилган 166 та штат бирликларига мутахассислар Адлия вазирлиги ҳамда адлия бошқармаси билан келишган ҳолда ишга қабул қилинди.

2016 йилнинг 1 чораги даврида марказлари томонидан 1262 та тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатилди.

Марказлари ҳисоб рақамларига жами 988,6 млн.сўм маблағлар келиб тушди.

Ушбу семинар йиғилишида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматларини кўрсатишга оид Қўлланма” тақдимоти ўтказилиб, марказларга ушбу Қўлланмалар тарқатилди.

Шунингдек, семинар йиғилишида “ягона дарча” марказларига ҳамда давлат хизматларини кўрсатувчи давлат идоралари ва ташкилотларига Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “Lex.UZ” билан ишлаш амалиёти тушунтирилди, шунингдек улар фаолиятидаги мавжуд муаммо ва камчиликлари юзасидан таклифлари эшитилиб, уларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.