Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Соғлом она - соғлом бола


Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида “Соғлом она ва бола” йилига бағишланган “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.1.jpg Тадбирда адлия бошқармаси, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа мутасадди идора вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибига масала юзасидан Фарғона вилоят адлия бошқармаси масъул ходими ўқувчиларга эрта никоҳ ва қариндош уруғларнинг ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, келгусида ногирон, эси паст, турли анатомик физиологик ривожланишдан орқада қолган фарзандлар туғилишини маъруза қилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Қиз болани коллежни битирмасидан, ҳунар эгалламасидан кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, мен бунга мутлақо қаршиман. Қиз бола, аввало, касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётда ўз ўрнини топади, йўлини йўқотмайди. Юртимиздаги ҳар бир қиз бола – бу менинг қизим, менинг набирам ва уларни хафа қилишларига мен ҳеч қачон йўл қўймайман” – деган сўзлари орқали қизларга 12 йиллик мажбурий таълим жараёнининг муҳимлиги, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, репродуктив саломатликка таъсир этувчи омиллар билан таништириш ҳамда соғлом турмуш тарзини олиб боришга одатлантириш ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 49-бандига мувофиқ тасдиқланган режанининг ижросини таъминлаш бўйича туман-шаҳар ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларининг 8 ва 9-синф ўқувчи қизлари, академик лицей ва касб-ҳунар 1.jpgколлежларининг барча ўқувчи қизлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” асари мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилишга қаратилган, чет элга чиқиб кетишга бўлган носоғлом “ҳавас”ни қоралашбўйича машғулотлар ўтказилди.

Тадбир давомида репродуктив саломатлик хакида тиббиёт бирлашмаси масъул ходими сўзга чиқди. 18 ёшгача бўлган давр инсон умрида энг нозик, энг мураккаб даврдир. Шу жумладан шифокор соғлом онадан соғлом бола туғилиши, бунинг учун ўсмир қизлар гигиена қоидларига риоя қилишлари, озодаликка, орасталикка эътибор беришлари айтилди.

Қизғин баҳс-мунозара руҳида ўтган тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутухассисларидан жавоблар олишди.