Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг вилоят босқичи


1.jpgФарғона вилоятида таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидори юксак ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг вилоят босқичибўлиб ўтди.

Мазкур тадбир 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида ҳудудий саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган Фарғона шаҳар Тиббиёт коллежининг “Нурли келажак”, Марғилон шаҳар Иқтисодиёт коллежининг “Ал-ҳидоя” ҳамда Фурқат тумани Агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг “Қалқон” жамоалари ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичини адолатли ўтказиш учун вилоят адлия ва ички ишлар бошқармалари, жиноят ишлари бўйича вилоят суди масъул ходимлари ва тажрибали профессор-ўқитувчилардан ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилди.

1.jpgЖамоалар танловнинг низомига асосан 4 та шарт, яъни 1-шарт жамоалар ўзларини таништириш, 2-шарт савол-жавоб, 3-шарт видеоролик ва тақдимот, 4-шарт саҳна кўриниши шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танлов натижасига кўра Марғилон шаҳар Иқтисодиёт коллежининг “Ал-ҳидоя” жамоаси фаҳрли 1-ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Кўрик-танлов иштирокчилари “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир тафсилотларининг маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши таъминланди.