Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

“Соғлом она ва бола йили” давлат дастури тарғиб этилмоқда


Фарғона вилояти Ахборот ресурс марказининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси ташаббуси билан O`zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда “Аҳолининг юксак ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги – ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асоси” лойиҳаси доирасида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни ижросини таъминлашда партия фаоллари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 1.jpgТадбирда O`zLiDeP вилоят Кенгаши фаоллари, O`zLiDeP туман ва шаҳар Кенгаши раисларининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосарлари, партия электорати бўлган тадбиркор ва фермер аёллар, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилояти ҳудудий бўлими, вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда жорий йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофазаси доирасида амалга оширилаётган амалий ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.

Республикамизда соғлиқни сақлаш соҳасида 14 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 дан ортиқ Фармон ва Қарорлари ҳамда Ҳукуматимизнинг 100 га яқин Қарорлари қабул қилинган бўлиб, улар ижроси юзасидан аҳоли саломатлигини сақлаш, оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлашда ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, умумий касалланиш, гўдаклар ва оналар ўлими кўрсаткичларини камайиши, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини ва турмуш фаровонлигини ошишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон Қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида бу борадаги ишлар янада кучайтирилди. Дастур ижросига жами 7 триллион 483 млрд 300 млн сўм ва 194 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланиши режалаштирилганлиги ҳам ушбу дастурнинг кенг кўламли эканлигидан далолат бериб турибди.

Давра суҳбатида республикамизда мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, истиқболдаги режалар ҳақида батафсил тушунтирилди.

1.jpgТадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари М.Ходжаева оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш масалалари юзасидан қонунчилик палатаси депутатлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўҳталди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан соҳага оид қабул қилинган янги қонунларнинг мазмун-моҳияти ва мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан берилган саволларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати томонидан тегишли жавоблар берилди. Тадбир қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтди.

Давра суҳбати якунида мазкур масала юзасидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳудудий давра суҳбатларини ўтказишга келишиб олинди.