Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Аёллар соғлиги – жамият бойлиги


Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташшаббуси билан Риштон туманидаги “Кайроғоч” ҚФЙда “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” мавзусида семинар ташкил этилди.1.jpg

Мазкур семинарда халқ депутатлари туман Кенгаши дупутатлари, маҳалла фаоллари, соғлиқни сақлаш муассасаси вакиллари, туман ФҲДЁ бўлими ва ДНИ ходимлари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масала бўйича ЎзХДП депутатлик гуруҳи раиси З.Зохидов хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий, тиббий маданиятини ошириш, ҳудудий партия кенгашлари депутатларини жалб қилган ҳолда кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда улар учун яратилаётган имтиёзлар ва имкониятлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш ва мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партиявий гуруҳлар томонидан бартараф этиш чораларини кўриш, маҳаллий кенгаш сессиялари кун тартибига киритиш, долзарб масалалар бўйича зарур ҳолларда ОМҚПнинг ЎзХДП фракциясига таклифлар тайёрлаб киритиш орқали қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ўз фикрларини сўзлади. Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастурида биринчи тиббий ёрдамдан қулай ва тезкор фойдаланишни таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП), айниқса, олис қишлоқлар аҳолиси учун ҚВП тармоғини кенгайтириш, жисмоний имконияти чекланган кишилар ва бошқа айрим тоифаларга имтиёзли асосда бериладиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар рўйхатини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида устуворлик берилганлиги таъкидланди.

Юқоридаги вазифаларни сифатли бажаришда иштирок этиш, соғлом болани вояга етказиш учун оилада хотин-қизларнинг ўрни ва ролини кучайтириш, мустаҳкам ва соғлом оилалар сонини кўпайтиришга ҳисса қўшиш, оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга кўмак бериш ҳамда партия дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб қилиш мақсади тўғрисида маълум килди.

Ушбу масала бўйича туман ФХДЁ бўлими мудираси Х.Маматкулова Қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарасини ошириш, бўлажак келин-куёвларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича масъулиятни кучайтириш, шу мақсадда туманда поликлиника ва КВПларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаганлиги, уларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қиз болаларнинг — бўлғуси оналарнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг ўрта мактабдан сўнг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини таъминлаш, қиз болани коллежни битирмасидан, ҳунар эгалламасидан туриб турмушга бермаслик,1.jpg аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш лозимлигини таъкидлади ҳамда никох муносабатлари мустахкамлаш, оилавий хаётда рўй бераётган салбий холатларни олдини олиш буйича оилада соғлом мухитни шакллантириш, баркамол авлодни тарбиялаш буйича ўз таклифларини берди.

Йигилиш сўнггида иштирокчиларига “ХДП” партиясининг дастурий мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий ва тиббий маданиятини ошириш, партиянинг дастурий мақсадлари, олиб бораётган ишлари, қонунчилик ташаббуслари тўғрисида хотин-қизлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаб бориш мақсадида оналар ва болалар, ёш оилалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлат томонидан белгиланган имтиёзлар ва улардан тўлақонли фойдаланиш тартиблари бўйича депутатлик назоратини ўрнатиш буйича депутатларга вазифа белгилаб берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.