Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Шартнома интизомини мустаҳкамлаш – адлия органларининг вазифаси


Фарғона вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги қарори билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, 1.jpgхизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши маниторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги низомига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳамда жорий йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев томонидан тасдиқланган “Давлатга қишлоқ хўжалиги махсулотларини сотиш ва моддий-техника ресурслари етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларни бажармаслик хавфи бўлган фермер хўжаликларига нисбатан таъсир чораларини кўриш бўйича вақтинчалик тартиб”ни мазмун-моҳиятини тушунтириш ва ижросини ўрганиш юзасидан ўқув-семинари ўтказилди.

1.jpgСеминарида жойлардаги мониторинг марказлари аъзолари, ҳудудий таъминотчи, хизмат кўрсатувчи корхоналар ва тижорат банкларининг ҳисобчилари ва ҳуқуқшунослари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармасининг бошлиғи А.Набираев ҳозирги вақтда юқоридаги нормаларни амалиётга тадбиқ этилишида ҳар хил тушунмовчилик ва ноаниқликлар юзага келаётганлиги сабабли имтиёзли кредит ва моддий-техника 1.jpgресурсларидан мақсадсиз фойдаланган фермерларни жавобгарликка тортиш юзасидан Адлия вазирлиги ва Олий хўжалик суди билан хамкорликда жойларда сайёр суд мажлислари, ўқув-семинарлари ўтказилаётганлигини таъкидлаб ўтди ва юқорида қайд этилган вақтинчалик тартиб ижросини амалиётда қўллаш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вақтинчалик тартиб асосида тайёрланган даъво аризалари хўжалик суди билан биргаликда Қўштепа туманидаги фермер хўжалиги дала шийпонида вилоятнинг Риштон,1.jpg Ёзёвон, Тошлоқ ва Қўштепа туманларидаги шартномаларни бажармаслик хавфи мавжуд бўлган фермер хўжаликаларига нисбатан қарздорликни ундириш юзасидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Мазкур ўтказилган сайёр судда Хўжалик суди томонидан фермер хўжаликларига нисбатан қонунда белгиланган асосда тегишли хал қилув қарорлар қабул қилинди.

Ўқув-семинари иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.