Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Текширишлар онлайн тизими назоратида


1.jpgФарғона вилоят адлия бошқармасида “Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий ҳимоя ва имкониятларнинг янги босқичи - хаётимиз фаровонлиги кафолати” мавзусида семинар ташкил этилди.

Хуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек хусусий сектор вакилларини бир даврага жамлаган тадбирда хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувларни янада чеклаш борасида сўнгги йилларда мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларни амалиётда қўллаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Семинарда Адлия вазирлигининг янги лойиҳаси – “Текширишларни руйхатга олиш китобининг электрон шакли” жорий этилиши билан боғлиқ тартиб-таомиллар қатнашчилар эътиборига тақдим этилди. Мазкур он-лайн тизими ёрдамида тадбиркорлар ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни бартараф этиш мумкин бўлади. Яъни, эндиликда ўтказилаётган ҳар бир текширишни Адлия вазирлиги томонидан бевосита назорат қилиб бориш ва қонунийлигини таъминлаш имконияти яратилди. Учрашувда ушбу он-лайн тизим, ундан фойдаланиш тартиби хусусида тушунтириш берилди.

1.jpg“Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқ ва манфаатларини ишончли химоя қилиш мақсадида яратилган “Текширишларни руйхатга олиш китобининг он-лайн тизимига кириш etk.minjust.uz электрон манзил орқали электрон рақамли имзо ёрдамида амалга оширилади.

Адлия вазирлиги томонидан текшириш жараёни бўйича тўлиқ назорат ўрнатилади ва ноқонуний текширишга йўл қўйган шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланади.

Назорат қилувчи органлар шуни унитмаслиги керакки, китобни тўлдирмаслик ёки уни тўлдиришдан бош тортиш текширишлар тартибини бузиш ҳисобланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлигига сабаб бўлади”

Яна шуни таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа ортиқча вақтни тежайди, қоғоз ва бошқа харажатлар сарфини камайтиради.

Шу ўринда анжуман иштирокчиларисўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш масалалари билан бир қаторда тадбиркорлар фаолиятига аралашувларни янада чеклашга қаратилган меъёрлар тўғрисида мулоҳаза юритдилар.

1.jpgХусусан, Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тартиблари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш натижасида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказиш кескин қисқартирилди.

Бундан ташқари Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилиши қайд этилиб, ҳар қандай текшириш албатта ушбу ваколатли органнинг тегишли рухсати билангина ўтказилиши белгиланди.

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилиши, уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларининг эса фақат суд тартибида қўлланилиши мустаҳкамланди.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг 20 августида қабул қилинган Қонун тадбиркорликнинг янада ривожланиши ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатли ҳимоя қилинишида муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур қонуннинг энг муҳим жиҳати шундаки, унда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини либераллаштириш билан бир пайтда давлат органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлиги, хусусий мулк ва тадбиркорлар ҳуқуқларини бузганлиги учун жавобгарлиги кучайтирилди.

1.jpgЖумладан, Жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартиришларга кўра тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг белгиланган тартибини бузганлик, худди шундай қонунга хилоф равишда текширувларни ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги белгиланди.

Тадбир қатнашчилари диққатига бир неча далил ва рақамлар тақдим қилинди. Биргина Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишларда 2015 йил давомида назорат қилувчи органлар томонидан 264 нафар тадбиркорнинг фаолияти ноқонуний текширилгани, ҳамда 96 та ҳолатда текширишлар ўтказиш тартиблари бузилганлиги аниқланган.

Семинарда мазкур қонун ҳужжатларининг моҳияти, текширишлар тартибларига оид қоидалар хусусида батафсил маълумот берилди. Ноқонуний аралашувларнинг олдини олишда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг жорий этилган электрон шакли таъсирчан механизм бўлиши қайд этилди..

Муҳокамаларда назорат қилувчи органлар масъул ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар томонидан белгиланган талаблар даражасида иш олиб борилиши қонунийликни таъминлашга, тадбиркорларнинг давлат органларига нисбатан ишончи ортишига ва ўз навбатида уларнинг иқтисодиётдаги улушининг янада кўпайишига хизмат қилиши эътироф этилди.